Ҳакамлар дўппосланган баҳсдан сўнг, клуб дисквалификация қилинди (+ВИДЕО)

Aslanov Jasurbek
16 дек 2017, 15:04
Аргентинанинг "Хувентуд де Пергамино" клуби ҳакам қарори билан бир поғона пастдаги лигага туширилди.

Шу билан бирга, клуб бир йил ҳеч қандай турнирда иштирок этмайди ва 22 минг евро миқдорида жарима тўлайди.

Маълумотларга кўра, "Хувентуд де Пергамино"нинг икки мураббийи 3 йилга, икки футболчиси эса 2 йилга дисквалификация қилинди.

Аргентинанинг қуйи дивизионида "Хувентуд де Пергамино" ҳамда "Индепендьенте Чивилькой" клублари ўртасидаги баҳсдан сўнг, махаллий мухлислар майдонга тушиб, ҳакамлар дўппослашди. Калтакланган рефериларнинг бири касалхонага олиб кетилди.

Воқеа акс этган видеони Телеграмдаги каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Кўчириб олиш (скачать)


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Ole

Сўнгги янгиликлар

Барча ›