UZ

Сўнгги янгиликлар

21:32АГМК Германия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди  3 21:10“Металлург-W” янгиланган мураббийлар штаби билан мавсумга тайёргарликни бошлади  2 20:59Кавани Ибрагимовичга етиб олди  4 20:40Поль Погба машғулотга янги қимматбаҳо автомобилда келди + ФОТО  10 20:32Дунёнинг энг қиммат ҳимоячилари  10 19:53Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз  78 19:36Тео Уолкотт "Эвертон"га ўтишида Руни муҳим рол ўйнаганини маълум қилди  5 19:31"Спартак" - "Шанхай СИПГ". Россияликлар таркиби эълон қилинди  2 19:28"Uzbek Tigers". Кубага борадиган таркибимиз маълум бўлди  13 19:12Карикатура: Моуриньо Мхитарянни "Арсенал"га "улоқтирмоқда"  10 18:38"Леганес" - "Реал". Зидан Роналдуни таркибга киритмади  21 18:32"Барселона" футболчисининг оёғи синган бўлиши мумкин  16 18:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  4 17:15Венгер Обамеянг ҳақида сир сақлади ва Мхитаряннинг маоши "Арсенал" учун муаммо эмаслигини айтди  11 17:142017 йилнинг энг қизиқ 7та футбол ўйини (Android/iOS)  63

Ҳакам НАИМ ҚОСИМОВнинг Хоразмдаги “ўлдириши” Янгиликлар

Ҳакам НАИМ ҚОСИМОВнинг Хоразмдаги “ўлдириши”

Яқинда ПФЛ директори Фарҳод Магометов ўйинни «бузган» ҳакамаларга қарши жиддий чоралар кўрилиши ҳақида айтиб ўтган эди.
Бироқ буларнинг бари шунчаки бир гап сифатида қолиб кетаётгандек гўё. Олий лигадаги ҳакамлар ижросидаги сўнгги «масхарабозлик»лардан кўпчиликнинг хабари бор. 1-лигада ҳам бундай «масхарабоз» ҳакамжонларнинг ишлаётгани ғоят ачинарли ҳолдир. Қуйи лиганинг 2-давраси илк турида мухлислар ажойиб, ўзига хос дерби гувоҳи бўлишди. Хивада «Хоразм» ва «Орол» жамоалари ўзаро рўбаро келишди. Нукусда кечган учрашув жуда шиддатли ва жанговор рухда кечган эди. Хивадаги баҳс ҳам бундан қолишмади. Ўйинни Наим Қосимов исмли ҳакам бошқариб борди. Келинг яхшиси ўйиндаги вазиятларга тўхталиб ўцам.

5-дақиқада мезбонлар посбони Ғайрат Ўдаев меҳмонлар ҳужумчиси Шукурулла Қуттибаев билан тўқнашиб кетди. Кейинчалик Ўдаев дарвозабон эканлигини унутиб, ўзини боксчилардек ҳис қилди шекилли, йиқилиб ётган рақибини 2 марта урди. Ҳакам эса вазиятни «кўрмади». Орадан бироз вақт ўтгач «Хоразм» ҳимоячиси Шаҳзод Маннанов  «Орол» ҳужумчиси Наврўзбек Қаиповни боксчиларга хос тарзда зарба бериб, майдонга қулатди. Қизилга тортадиган вазиятда ҳакам сариқ карточка кўрсатиш билан чекланди холос. Орадан яна 5 дақиқа ўтар ўтмас Маркс Қуранбаев ҳам Қаиповни очиқдан-очиқ тўхтатиб қолади. Мезбонларнинг қўполликларига бош ҳакам кўз юмди. «Орол» жамоаси гол урганидан кейин, ҳакам хоразмликлар ҳисобни тенглаштиришлари учун қўлидан келган барча ишни қилди.

Хуршид Отамуродов қўлларини беркитиб, кўкраги билан тўпни ушлаб олган эди, унга жуда яқин турган ҳакам пенальти белгилади. «Хоразм» жамоаси пенальтини тепди, «Орол» дарвозабони 11 метрлик жарим зарбасини қайтариб, уни қайтатдан эгаллаб ҳам олган эди, Қосимов жаримани қайтадан бажариш лозимлигини кўрсатди. Энг ажабланарлиси, Янгибоев тўпни қайтариб, уни юқорига сакраб эгаллаб оламан дегунча ҳакам жим турди. Фақатгина тўп дарвозабоннинг қўлига тушганидан кейингина, қайтадан 11 метрлик нуқта кўрсатди. Буни қандай тушуниш мумкин ахир? Меҳмонлар шок ҳолатига тушиб қолишди ва ҳакамга эътироз билдира бошлашди.  Ҳакам ўйин тизгинини қўлдан чиқариб, бироз довдираб қолганида, кутилмаганда майдонда учрашув комиссари Константин Смирнов пайдо бўлди. Унинг буйруға асосан дастлаб «Орол»дан Самат Палванов четлатилди. Кейин эса «Хоразм» футболчиси Низом Нуровга ҳам инспекторнинг буйруғи билан қизил карточка кўрсатилди. Қизиқ ўйинни ким бошқариши керак ўзи? Ҳакамми ёки инспектор? Шу куни бош ҳакам образини бажариб берган Қосимов инспектор Смирновнинг «қўғирчоғи» вазифасини бажариб берди. Қайтадан тепилган пенальти гол билан якунланди. Ҳисоб 1:1. Ҳакам захирадаги ҳамкасбига қарата ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилиши лозимлигини кўрсатган эди, бироқ инспектор жаноби олийлари бу вақтни 2тага қисқартиришни буюрди. Захира ҳаками буйруқни бажарди.

Константин «ака»нинг назорати остида 1-тайм ҳам тугади. 2-бўлимда ҳакам ижросидаги «масхарабозлик»лар яна давом этди. «Хоразм» футболчилари 2 марта офсайд ҳолатига чиқиб кетишди. Ён ҳакам ҳар иккаласида байроғини кўтарди. Бироқ жаноб Қосимов майдонда ким ҳокимлигини уларга исботлаб берди. Ҳечқанақасига офсайд йўқ деб ҳисоблади. Агар ҳаммасини бош ҳакам ечар экан, унда ёрдамчи қанот ҳакамларининг нима кераги бор? Балки кейинги ўйинларда Қосимов битта ўзи ҳакамлик қилиб қўя қолар.  Хуллас шу куни ҳакам ва инспектор  «Хоразм»нинг ғалаба қозонишини жуда хоҳлашди. Ўйин охирида «Орол» дарвозасига яна бир бор йўқ жойдан пенальти белгилаб берди ва улар хоҳлаганидек мезбонлар ютуққа эришишди. Энг ажабланарлиси мезбонларнинг чироқ йўқ деб ўйинни камерага тушириб турган камерачини касеталарини яшириб ташлашгани бўлди. Тўғрисини айтсам умрим бино бўлиб, бунақа ҳакамликни кўрмагандим. Агар Қосимовга ўхшаган ҳакамлар шунақа қилиб футболни  «ўлдиришадиган» бўлишса, биз икки дунёда ҳам жаҳон чемпионатига чиқа олмаймиз. Бунақа қўғирчоқ ҳакамлар ва Смирновга ўхшаб ўйинни ечиб ўтирадиган инспекторлар ўзбек футболининг оёғига болта уришар экан, футболимиз ҳеч қачон ривожланмаслиги муқаррар. Хўп майли, натижа унутилар, ўйин ҳам унутилар. Бироқ бундай ҳакамликдан кейин футболчиларнинг футболга бўлган меҳрлари, иштиёқлри йўқолиб қолмаслигига ким кафолат беради? Ҳаммамиз яхши биламиз 1-лигада кўпинча ёш, эндигина футболга қадам қўяётган йигитлар тўп тепишади. Улар илк қадамлариданоқ мана шундай «ўйин»ларни кўрганликларидан кейин қандай аҳволга тушишади. Бу уларнинг руҳиятига таъсир қилмайдими? Наим Қосимовга ўхшган «қўғирчоқ»лар қанчадан қанча ёшларнинг футболдан кўнглини қолдираётганликларини билишармикан? Билишса ҳам уларда инсоф деган нарса асло қийналмаса керак. Агар бўлса ўша инсоф. Хуллас ПФЛдагилардан бир нарсани ҳам илтимос, ҳам талаб қилиб қоламиз. Ўйинларга иложи борича савияли ҳакам ва инспекторларни тайинлашни ва мезбон жамоадан  ҳар бир учрашувнинг камида 2 та камера орқали олинган видеотасмасини талаб қилсин. Улар ҳам кўришсин қуйи лигаларида қандай ҳакамлар ишлаётганлигини. «Хоразм» - «Орол» ўйинининг видеотасмасининг йўқлиги эса ҳакамлар учун ягона плюс бўлиши мумкин. Бироқ улар мухлислар ва футболчилардан оладиган қарғиш бир кунмас бир кун тегиши аниқ. Наим Қосимов ва инспектор жаноби олийлари Константин Смирновларни «Орол» жамоаси иштирокидаги бошқа ўйинларга тайинланмасликларини сўраб қоламиз. Мен бу гапларни жаҳл устида ёки кимгадир уйдурма қилиш мақсадида ёзаётганим йўқ. Ҳаммасини обдон таҳлил қилиб ёзмоқдаман. Ҳар кимни ўзига берсин инсоф деган нарсани.
Жеткер Сагидулаев.

Почтамизга келган мазкур хатдан сўнг, “жаноби” назоратчининг ҳакамларга қўйган баҳосини кўриб ажабландик. Фақат майдонга тушиб ҳакамлар қарорига таъсир ўтказган Смирновни ўзига ўзи балл қўйиши ёдидан чиқиб қолгани ажабланарли.

Келинг, унга баҳони сиз ўқувчилар беринг. Фарҳод Магометовга эса бу нарсаларни қизиғи ҳам йўқ.

«Хоразм» (Урганч) – «Орол» (Нукус) – 2:1. 5381 томошабин.
Ҳакамлар:
Н. Қосимов (Қарши) – 8,2, А. Калинин (Қарши) – 8,4, Ф. Норсафаров (Қарши) – 8,4, А. Алимов - 8
Назоратчи: К. Смирнов (Қарши).
Голлар: Н. Норов (45, пенальти), С. Жуманиёзов (88, пенальти) – Ш. Қутибоев (24).
Огоҳлантиришлар: М. Ҳошимов (10), М. Қуронбоев (21), Ш. Маннонов (28) – И. Сейтназаров (21), У. Янгибоев (29), М. Қорлибоев (71).
Четлатишлар: Н. Норов (45) – С. Полвонов (45).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди
Бугун Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг...  439
Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..." Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..."
ЎФФ футболдан бутунлай четлатган мураббий Самвел Бабаяннинг терма...  255
Умид Аҳмаджонов - Миллий олимпия қўмитаси янги президенти Умид Аҳмаджонов - Миллий олимпия қўмитаси янги президенти
Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида ташкилотга янги...  191
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг