

"Ливерпулда ўйнаш қанчалик қийинлигини биламан, шу сабабли имкониятлар "Ливерпуль"никидан кўп деб ҳисоблайман. Улар ўз майдонида шунақанги босим ўтказишади, бунақасини бошқа жойда кўрмайсиз. У ерда 15 дақиқа ичида 3та гол ўтказиб юбориш мумкин.
Агар "Бавария" Ливерпулда муносиб ўйин кўрсата олса, ўз майдонида ҳар қандай рақибни мағлуб этиши мумкин" - дейди Гюндоган.
"Ливерпуль" ҳамда "Бавария" ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк ўйини 19 февраль куни бўлиб ўтади.



