Гюндоган операция қилинди

Tolibjon Qosimov
18 июн 2014
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган муваффақиятли операция қилинди.
Бу ҳақида клуб матбуоти хабар бермоқда. Операция Мюнхенда профессор Майкл Майер томонидан бажарилди. Боруссия шифокорлик штабининг сўзларига кўра, футболчи уч ойда оёққа туради.

Эслатиб ўтамиз, Гюндоган 2013 йилнинг август ойида Германия ва Парагвай ўртасида бўлган учрашувда жароҳат олган.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com