

"Анчелотти билан муаммолар? Бош мураббийим билан муаммоларим йўқ. Бу мавсумда мен кутилганидан кўпроқ ўйин вақтига эга бўламан.
Барчаси жойида. Ҳар бир ўйинда майдонга тушишни истайман, ҳеч кимга муаммо яратмоқчи эмасман.
Туркия? Фаолиятим давомида терма жамоам билан соврин ютишни истайман", - деди 19 ёшли футболчи.
Ўтган мавсумда Гюлер "Реал" таркибида 12 ўйинда қатнашиб, 6 гол урди. Ушбу мавсумда у 10та ўйинда қатнашиб, ҳозирча самарадорлик қайд эта олмади.



