Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди

Mirjalol Normatov
1 май 2025
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим "Спортинг" ҳужумчиси Виктор Гёкерешнинг эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.

"Гёкерешнинг трансфери? У билан бу ҳақда гаплашмаганман. Агарда у ЕЧЛда ўйнаш учун "Юнайтед"га ўтадиган бўлса, бунақаси керакмас. Бизга бирор турнир учун келадиганлар эмас, МЮ либосида ўйнашни истайдиганлар керак", - деди Аморим.

Гёкереш 2023 йил ёзидан 2024 йил ноябрига қадар Аморим қўл остида ўйнади ва шу давр мобайнида 67 голга муаллифлик қилди.

Аморимнинг "Спортинг"дан кетиши ҳам унинг тўпурарлигига таъсир қилмади. У чемпионат тугашига 3 тур қолганида "Олтин бутса" учун курашда Муҳаммад Салоҳдан ўтиб кетди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal