

Испаниялик мутахассиснинг нишонида "Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба ва "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалилар бор.
Гвардиолани 28 ёшли австриялик футболчини ҳам чап қанотда, ҳам марказда ўйнаш олиши ўзига қаратмоқда ва айнан шу позицияларни мураббий кучайтирмоқчи.
Олдинроқ, "Ман Сити" Алабани Саненинг "Бавария"га трансфери доирасида ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, аммо Мюнхен клуби бу вариантни рад этди. Аслида, Давиднинг ўзи ҳам испаниялик мураббий қўл остида тўп тепмоқчи.



