Гвардиола ёзда 4 футболчи билан шартнома имзоланишини истамоқда

Mirjalol Normatov
9 май 2018, 20:11
"Манчестер Сити" янги мавсум олдидан 4 футболчи билан кучайиши мумкин.

"Times" нашри хабарига кўра, каталониялик мутахассисга ҳужумчи, таянч ҳимоячиси ва марказий ҳимоячи керак. Асосий номзодлар сифатида Леон Бейли ("Байер"), Маттайс де Лихт ("Аякс"), Рияд Марез ("Лестер"), Фред ("Шахтёр" Донецк) каби футболчилар кўрсатилмоқда.

АПЛдаги трансфер ойнаси 17 май куни очилиб, 9 август кунида ёпилади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Times