

29 ёшли англиялик футболчи 43-дақиқада алмаштирилди.
"Ҳаммаси унчалик яхши эмас, лекин келинг, текширув натижаларига қарайлик. Унинг тўпиғида муаммо бор", – деди Гвардиола.
Маълумот учун, "Манчестер Сити" 37 очко жамғариб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. "Эвертон" эса 16 очко билан 17-ўринда бормоқда.



