Гвардиола: “Роналду 75 ёшида барбекюда ҳам гол уради”

Eldor Akmurzayev
6 ноя 2021, 07:35
“Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола АПЛ 11-туридан ўрин олган МЮга қарши бугунги дерби олдидан “қизил иблислар” етакчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

“У бутун умри давомида гол уради. 75 ёшга тўлганида у нафақага чиқиши мумкин, аммо Роналду барбекюда ҳам ўйнаб, гол уради.

Месси ва Роналдунинг охирги ўн йилликда жаҳон футболида қилган ишлари, тўплар киритиб, жамоаларига ғалаба қозонишга кўмаклашгани гапим тўғрилигидан далолат беради”, дейди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›