

Антуан Семеньонинг "шаҳарликлар" сафига ўтиши билан Пеп футбол тарихидаги мисли кўрилмаган натижани қайд этди.
Гвардиола битта клубда янги футболчилар сотиб олиш учун 2 миллиард евродан кўп маблағ сарфлаган дунёдаги биринчи мураббийга айланди. Ушбу натижага эришиш мураббийга 10 йил керак бўлди.
Энг қиммат харидлар: Жек Грилиш (117 млн евро), Родри (70 млн евро), Рубен Диаш (71 млн евро).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам Гвардиола даврида "шаҳарликлар" сафига қўшилган. "Сити" Ҳусанов учун "Ланс"га 40 млн. евро тўлаган эди.



