

Мухлислар учрашувда "Манчестер Сити"нинг футболчилар алмаштирмаётганидан мамнун бўлишмади. Шу вақтда "Сити" захираси ёнида ўтирган мухлисга Гвардиола ўзининг жойида туришни таклиф қилди.
"У мендан футболчи алмаштиришни сўради, кимнингдир ўрнига кимдир. Ундан айнан қайси футболчиларни алмаштириш кераклигини сўрадим ва: "Бу ерга кел ва ўзгаришни ўзинг амалга ошир", дедим.
Ўша пайтда жамоа яхши ўйин кўрсатаётганлигини кўрдим, баъзида ритмга киришиб кетиш осон бўлмайди. Шундай пайтда мураббийларда захирани ишлатиш имкони бўлади, бироқ ундан фойдаланадими ёки йўқ, бу унинг муаммоси", - деди Гвардиола.



