Гвардиола: "Мен даҳоман"

Aziz Tukhtamuradov
6 янв 2023, 11:29
Пеп Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндаги алмаштиришларни энг тўғри қарор деб ҳисоблайди.

"Сити" АПЛнинг 19-турида "Челси"ни сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда ғалаба тўпини Жек Грилишнинг пасидан сўнг Рияд Марез рақиб дарвозасига киритди. 

Ҳар икки футболчи ҳам ўйинга захирадан қўшилганди. 

"Мен даҳоман", - деди мураббий ушбу ўзгартиришлар ҳақидаги саволга жавобан. 

Шундан сўнг Гвардиола "Эвертон"га қарши ўйиндаги (1:1) алмаштиришлар у қадар омадли бўлмаганини ҳам тан олиб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›