Гвардиола: “Манчестер Юнайтед” ҳам чемпион бўлиши мумкин”
09 мар 2021 20:25
Янгиликлар
Гвардиола: “Манчестер Юнайтед” ҳам чемпион бўлиши мумкин”
“Манчестер Юнайтед”га қарши ўйиндан кейинги ҳолат кўнгилдагидек эмасди. Иккинчи куни эса анча ижобий томонга ўзгарди ва бугун футболчилар машғулотларда ёниб ҳаракат қилишди. Бироқ, ютган тақдиримизда ҳам буни унутамиз. Ютқазганимизда ҳам худди шундай. Тушкунликка тушмоқчи эмасмиз. Ғалабали серияни кўрсатганимиз нормал эмас. Аммо бу ажойиб лаҳза бўлганди. Ёмон давр – бу ёмон ўйин ва кўплаб учрашувларда натижанинг ижобий эмаслигидир.
Вақти келса футболда ҳамма нарса юз бериши мумкин. “Юнайтед” чемпион бўлиши мумкин. Ҳисобимизда 10 та ўйин қолди ва математик жиҳатдан чемпионликни расмийлаштириш учун уларнинг 6 ёки 7 тасида зафар қучишимиз лозим. Премьер-лига ғолиблиги учун курашда ҳал қилувчи ўйинларга қадар етиб боришимизга эса ҳали кўп меҳнат қилишимиз керак бўлади. Барча мусобақаларда курашни давом эттирмоқдамиз”, дейди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар