Гвардиола "Манчестер Сити"га "Атлетик" етакчисини олиб келмоқчи

Mirjalol Normatov
20 мар 2025, 22:11
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ёзда жамоа ҳужум чизиғи кучайишини истамоқда.

"Todofichajes" маълумотига кўра, испаниялик мутахассиснинг назарига "Атлетик" етакчиси Нико Уильямс тушиб қолган. "Шаҳарликлар" ёзги трансферлар ойнаси вақтида футболчининг 60 млн евролик товон пулини тўлашга тайёр турибди.

Ушбу мавсумда Уильямс ЛаЛиганинг 24 ўйинида қатнашди ва 4 гол ҳамда 5 ассист қайд этди. Унинг клуби билан келишуви 2027 йил ёзига қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Todofichajes