Гвардиола "Манчестер Сити"даги жарима тизимини ўзгартирди

Aslanov Jasurbek
5 сен 2018, 07:47
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клубда телефон ишлатганлар учун янги жазолаш тизимини ишга туширди.

Маълумотларга кўра, энди тактик машғулотлар ва жамоа йиғилишлари пайтида гаджетлардан фойдаланиш тақиқланади. Бироқ кийиниш хонасида телефонни ишлатиш мумкин.

Бундан ташқари, энди барча жарима тўловлари аниқ белгилаб қўйилган ва улар футболчининг маошига боғлиқ эмас. Олдинроқ, жарималар ўйинчининг ҳафталик маошига қараб белгиланар эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com