Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтиради

Mirjalol Normatov
22 ноя 2022, 20:51
Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтиради ва клубдаги фаолиятини давом эттиради.

"The Athletic" хабарига кўра, мураббий ва клуб янги шартнома борасида келишиб олишган. Шартнома 2025 йилга қадар амал қилади ва бу 1+1 кўринишида имзоланади. Келишувда томонлардан бири ўзи истаган ҳолда келишувни бекор қилиши ҳуқуқи берилади.

Гвардиоланинг "Ман Сити" билан шартномаси ёзда якунига етади. Пеп 2016 йили "шаҳарликлар" бошқарувини қўлига олганди. Унинг қўл остида жамоа кўплаб совринларга эга чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›