

"Мен Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни жуда хоҳлайман. Лекин бунга муносиб бўлиш керак. Эртага "Бавария"га қарши баҳсда биринчи қадамни босишга ҳаракат қиламиз.
Бу саволни менга "Манчестер Сити"ни бошқара бошлаганимдан бери, 6-7 йилдан буён беришади. Биз ҳар мавсумда Чемпионлар Лигасини ютишга уриндик, аммо рақиблик қилган жамоалар ҳам яхши эди. Майкл Жордан 6 марта NBA чемпионлигини қўлга киритган, аммо бу вақт ичида у 16 мавсум ўтказган", – деди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола Чемпионлар Лигасида "Барселона" билан икки марта ғолиб чиққан.



