Гвардиола «Бавария» билан шартномасини узайтирмоқчи эмас

Aziz Tukhtamuradov
16 дек 2015, 18:52
Испания матбуотининг хабар тарқатишича, "Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола мюнхенликлар билан шартномасини узайтирмайди.

Испаниялик мураббий бу ҳақида клуб раҳбариятига ҳам маълум қилди.

Хабар қилинишича, клуб раҳбарияти Гвардиолага йилига 20 миллион евро маош таклиф қилганлар. Бироқ ушбу пул ҳам каталониялик мураббийни олиб қолишга ёрдам бермайди. Келишув эса мавсум сўнггида ўз якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›