Гвардиола: "АПЛдаги дебют мавсумда кўпроқ гол уриш кераклигини тушуниб олдим"

Aslanov Jasurbek
21 май 2017, 14:22
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "шаҳарликлар" қайси соҳада ўсишлари кераклигини айтиб берди.

"Кўпроқ гол уриш кераклигини тушундим - бу асосийси. Уй учрашувларида кўп очко йўқотдик. Рақиб икки, уч ёки тўртта вазият яратишини тушунса бўлади. Аммо уй учрашувларида етарлича гол ура олмадик.

Шу сабабли вазиятлар яратиш ва кўпроқ голлар уриш учун яхшироқ ўйнашимиз керак. Агар буни яхшилай олсак, "Тоттенхэм" ва "Челси" билан фарқимиз камаяди. Агар буни уддалай олмасак, ҳаммаси ҳозиргидек қолади" - дейди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›