

Хвича Кварацхелия учрашувда ўз номини таблога ёздириб қўйди. У дастлабки турда “Верона”га қарши ўйинда ҳам гол урганди.
Грузиялик ҳужумчи 2010 йилдан бери “Наполи” сафидаги илк икки учрашувда гол урган 4-футболчига айланди. Аввалроқ, бундай натижага Эдинсон Кавани (2010), Хосе Кальехон (2013) ҳамда Лоренцо Тонелли (2017) эришганди.
Кварацхелия ушбу ёз “Динамо” (Батуми)дан неаполликлар сафига келиб қўшилди.



