Гризманн ЖЧ-2022 фаворитларини айтди

Eldor Akmurzayev
23 апр 2022, 10:00
“Атлетико” ва Франция ТЖ форварди Антуан Гризманн Қатардаги мундиал ғолиблигига асосий давогарлар ҳақида фикр билдирди.

“Бразилия, Аргентина, Испания ва Франция. Олдинда ҳали вақт бор, хотиржамликни сақлаб қоламиз.

Бизда яхши жамоа йиғилган, қаторасига 9 ўйинда бери ютқазмаяпмиз. Бу эса яхши белги.

Кетма-кет иккинчи маротаба жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш? Бу жуда қийин вазифа”, дейди Гризманн.

Эслатиб ўтамиз, Франция термасига ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида Дания, Тунис ва плей-офф (БАА/Австралия/Перу) баҳси ғолиб рақиблик қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Get French Football News