UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18EЧЛдаги финал Симоне Индзаги учун “Интер“ мураббийлигидаги сўнггиси бўлади  1 09:52“Реал“ Трент Александер-Арнольднинг шартномасини бекор қилиши учун “Ливерпул“га қанча тўлагани очиқланди  1 09:32Аббос Отахоновнинг Таиланд клубидаги фаолияти якунланди  0 09:21“Барселона Б“ни жаҳон чемпиони бошқаради  0 08:50Давид де Хеанинг келажаги маълум бўлди  0 08:23“Байер“ “Ливерпул“нинг таклифини қабул қилди. Инглиз жамоаси Вирц учун қанча тўлаши маълум  1 07:55АПЛ. Трансфермаркт нархлари ўзгарди. Энг катта ўсиш ва пастлаш кимда? Ҳусановнинг нархида ўзгариш бўлдими?  1 07:27Машарипов МТЖ ихтиёрига келди. Терма жамоамизнинг БААдаги машғулотлари давом этмоқда  15 01:17"Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони Қироли кубоги соҳиби!  2 00:45Дембеле Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақида: "У "Реал"да ўйнашни орзу қилганди"  3 00:16Роналду "Ал Насср" билан шартнома имзолаган  6 23:53"CAFA U17 Championship 2025". 3-ўрин учун баҳсда Туркманистон Қирғиз Республикаси ёшларини пенальтилар сериясида мағлуб қилди  4 23:36БУМ! "Рома"нинг янги бош мураббийи деярли аниқ!  10 23:10Ар Риёд сари йўл Бишкекдан бошланади  3 22:50Жеко "Фенербахче"дан кетди  3

Григорий Колосовский: "Пенальти ўйинни бурилиши десак нотўғри бўлмайди" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Пенальти ўйинни бурилиши десак нотўғри бўлмайди"

"Бунёдкор" ҳамда "Пахтакор" учрашувидан (3:0) сўнг, "шерлар" мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин томошабоп бўлди. Биринчи бўлимда устунлик биз томонда бўлди, иккинчисида эса аксинча. Ҳимоядаги хатолар туфайли гол ўтказиб юбордик. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Биз эса ўз хатоларимиз устида ишлаймиз. 3 кундан сўнг бизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Ушбу баҳс фақат биз учун эмас, балки бутун Ўзбекистон жуда қимматлидир.

Тўпга 70% ёки 80% егалик қилиш мумкин, аммо гол бўлмаса барчаси бефойда. Тўпга эгалик қилдик, аммо тўлиқ имконият эмас, ярим имкониятлар ярата олдик.

Никита сўнгги учрашувларда кўп дарвозасини ташлаб чиқиб кетяпти? Фақат уни айблаш ниятимиз йўқ. 2 голда у шунга мажбур эди. Ўйинни таҳлил қилиб, бунга ўхшаш вазиятлар такрорланмаслигига умид қиламиз. Рибкин истиқболли, кучли дарвозабон.

Акобир Тўраев ва Бердиев? Улар майдонга тушмаётгагнининг сабаби мураббийлар штаби қарори. Анвар Солиев юқори савияли футболчи эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак.

Азим Аҳмедовга келадиган бўлсак, Камолиддин Тожиевнинг сариқ карточкалари сони кўпайиб кетган эди, шу сабабли уни ҳимояга қўйдик.

Пенальти ўйинни бурилиши десак нотўғри бўлмайди. Голдан сўнг "Бунёдкор" футболчиларида ўзига бўлган ишонч ортиб кетди. Болтабоев қўли билан ўйнамоқчи эмасди, аммо тўп унинг қўлини топди дейиш тўғри бўлса керак.

Бугунги мағлубият муҳим ўйин олдидан жамоага таъсир қиладими? 3 май кунигача ўзимизга келиб олишимиз ва ўша баҳсда ўзимизнинг кучли ўйинимизни намойиш этишимиз керак. Яхши тайёргарлик кўриб, бу баҳсда финалдагидек ҳаракат қиламиз

Мухлислар ва журналистларга миннатдорчилик билдираман" - дейди Колосовский.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика