Грасия - "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдин: "Балки мағлуб бўлармиз"

Mirjalol Normatov
14 сен 2018, 20:33
"Уотфорд" бош мураббийи Хави Грасия АПЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кетма кет 4 ғалаба - аъло даражадаги натижа. Ишни бошлаганимизда барчаси яхши бўлишига ишонгандик. Аммо АПЛдаги илк тўрт ўйинда ғалабага эришишимизни кутмагандик.

МЮ? Ҳа, бу жамоа жиддий рақиб. Бироқ ўз майдонимизда кучлироқ ўйин кўрсатишимиз керак. Ҳозирча осмонларга учадиган ишни қилмадик. Балки мағлуб бўлармиз. Аммо осонликча таслим бўлиш йўқ. Асосийси - ишлаш керак", - деди Грасия.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports