Гомесдан ажойиб статистика

“Селта” ҳужумчиси Максимилиано Гомес Испания пирмеросида ўзининг 3-голини киритди.

21 ёшли ҳужумчи “Алавес”га қарши баҳсда ҳисобни очди.

Уругвайлик футболчи Ла Лигада жами учта гол киритишга эришди. Қизиғи шундаки, бунинг учун у уч марта дарвозага аниқ зарба берди ва  ҳужумчининг барча аниқ зарбалари рақиб дарвозаси тўридан жой олди.



Манба: Opta