

"Биз ҳаёт ҳақида гаплашдик. Лео менинг "Аталанта"даги вазиятим ҳақида сўради. Мен эса у билан Испанияда учрашганимдан мамнун эканлигимни айтдим. Бошқа ҳеч нарсани муҳокама қилмадик. Месси - Аргентина терма жамоаси сардори, биз барчамиз уни ҳурмат қиламиз", - дейди ярим ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, илк ўйин Севильяда бўлиб ўтди ва ўйин андалусияликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Жавоб ўйини 3 мартда Барселонадаги "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.



