Головин: "Ювентус" менга қизиқиш билдираётганидан мамнунман"

Mirjalol Normatov
15 июн 2018
ОАВ билан суҳбатда Россия термаси ярим ҳимоячиси Александр Головин "Ювентус"дан бўлаётган қизиқишлар ҳақида гапирди.

"Айни дамда бош эътиборимни терма жамоа билан жаҳон чемпионатида қатнашишга қаратганман. "Ювентус" менга қизиқиш билдираётганидан мамнунман. Бироқ ҳозирда мен учун терманинг манфаати устунроқ", - деди Головин.

Бугун Головин "Ювентус" билан келишиб олгани борасида маълумотлар тарқаганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: euro-football.ru