

Голландия терма жамоаси A гуруҳида Исландия, Чехия ва Туркиядан кейинги ўринни эгаллаб хатто плей-оффда ўйнаш ҳуқуқини ҳам қўлга киритмади.
Шундай қилиб, 1984 йилдан буён илк бор Европа чемпионати Голландия иштирокисиз ўтади.
Таъкидлаш лозимки, Евро-2016 саралашининг сўнгги турида Голландия ўз уйида Чехияга ютқазиб қўйди (2:3).



