

Диего Годин “Кальяри” клуби билан келишувга эришди. Журналист Никола Скира хабарига кўра, Годин “Кальяри” билан 2+1 кўринишидаги битимга имзо чекади. Диего янги жамоасидан солиқлардан ташқари йилига 3 млн евро ишлаб топади.
34 ёшли Годин ўтган мавсум “Интер” сафида 36 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Аввалроқ миланликлар футболчини маошлар харажатини камайтириш мақсадида қўйиб юборишга тайёрлиги айтилганди. Годиннинг “Интер” билан шартномаси 2022 йил ёзига қадар тузилган.



