Годин "Бавария"га қарши баҳсда жароҳат олди

Aslanov Jasurbek
29 сен 2016, 11:10
"Атлетико" ҳимоячиси Диего Годин "Бавария"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувини (1:0) шикастланиш билан ўтказди.

Маълумотларга кўра, 30 ёшли уругвайлик футболчи чап оёғининг мушакларини чўзиб олган бўлиши мумкин. 29 сентябрь куни Годин тиббий кўрикдан ўтади ва аниқ диагноз қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада жамоанинг бошқа марказий ҳимоячиси Хосе Хименес ҳам жароҳат олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›