

"Гвардиола билан ишлаган барча футболчилар яна у билан ҳамкорлик қилмоқчи. Хатто Месси ҳам бу мутахассисга қўишилиши мумкин. Футболда истиснолар бўлмайди. Агар бир неча йил олдин Гвардиола "Манчестер Сити"да ишлашини айтишганида ишонмаган бўлардим. Хосеп жаҳон футболининг ёрқин юлдузлари эътиборини торта олади. Бундан ташқари Месси Агуэро билан дўст, бу ҳам Лионель трансферига ёрдам бериши мумкин" - дейди Гоатер.



