Глейзерлар мухлисларга ваъда беришди

Mirjalol Normatov
5 июн 2021, 10:35
"Манчестер Юнайтед"нинг эгалари ҳисобланган Глейзерлар оиласи трансферлар учун катта маблағ инвестиция киритишга ваъда бермоқда.

"Мақсадимиз - совринлар қўлга киритиш. Шу боисдан биз академия, трансферлар, мураббийни қўллаб-қувватлаш учун катта инвестициялар киритишга тайёрмиз.

"Олд Траффорд" - "Манчестер Юнайтед"нинг юраги, сўнгги 10 йилда биз стадионни таъмирлаш учун 100 миллион фунтдан ошиқ маблағ ишлатдик.

Ўз навбатида стадионни янада кўркамлаштириш учун лойиҳалар ишлаб чиққанмиз. Мухлисларимиз ўз стадиони билан фаҳрланиши учун улар билан маслаҳатлашамиз ҳам.

МЮ доим совринлар ютишини ва муваффақият қозонишини истаймиз. Клубга келаётган пуллар доимо асосий таркибни барқарор ушлаб туриш учун керак бўлади.

Сўнгги йиллар давомида биз шу йўлдан юряпмиз. Трансферлар учун катта маблағ ишлатяпмиз ва дунёнинг энг кўп маош тўланувчи футболчилари айнан бизда бўлиб турибди", - деди Жоэль Глейзер.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal