

"Қизил иблислар" раҳбарияти уэльслик хизматларига қизиқиш билдирмоқда, аммо бу воқеа ёзда содир бўлиши эҳтимоли жуда кам.
"Бэйлнинг трансфери ушбу ёзда бўлади деб ўйламайман, аммо кўрасиз, бир кун келиб у "Олд Траффорд"да ўйнайди. Агар Бэйл Англияга қайтса, уни харид қила оладиган жамоалар сони жуда кам бўлади. "Реал"дан сўнг фақат бир неча клуб нуфуз ва тарих борасида рақобатлаша олиши мумкин. Аммо доимо шуни айтганман - Бэйл Мадридда бахтли. Унинг трансфери амалга ошмайдиган эмас, бироқ у дунёнинг энг йирик клубларидан бирида ўйнайди. Агар у ерда футболдан роҳатланаётган бўлса, кетиш учун сабаб йўқ" - дейди Гиггз.



