UZ

Сўнгги янгиликлар

16:46Қорли кечадаги ғалабадан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:39"Реал" "Барселона"нинг январдаги ўйини Майамида ўтказилишига қарши  4 14:56ПРО-Лига "А" гуруҳи 30-тур «Сурхон» - «Машъал» 0:1 ва бошқа натижалар LIVE  19 14:38Olamsport: Хабибнинг UFCда қолиш-қолмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берилди, Исроил Мадримов проф боксга ўтмоқда  1 14:26Интервью. Андрей Шевченко: “Украина 2020 йилги Европа чемпионатига чиқмоқчи”  2 14:23"Челси" ва "Реал" етакчиларини алмашадими?  6 14:11"Миллий"да ўйнай олмаётган миллий терма жамоа  40 14:00Скоулз: "Манчестер Юнайтед" хатто Месси билан ҳам ўйнаб кета олмайдигандек тасаввур уйғоняпти"  5 14:00Про-лига: 30-тур ҳакамлари маълум  0 13:43Вадим Абрамов Ўзбекистонга қандай келиб қолган эди ва у эришган муваффақият ҳақида  28 13:36Эртага U-19 Осиё чемпионати старт олади  5 13:25Роналдиньо футзалда ҳам қирол. Унинг финтларини томоша қилинг (телеграм видео)  7 13:19Фабрегас Гиннес рекордлари китобига кирди  1 13:08Жавоҳир Сидиқов: "Ҳаракатларимдан кўнглим тўлмади"  15 12:48БАА ФА президенти: "Осиё Кубоги-2019да ҳар бир ўйин байрамдек ўтади"  4

Германия зўр футболчиларни чиқаришдан зерикди. Энди улар яхши мураббийларни етиштириб бермоқда Янгиликлар

Германия зўр футболчиларни чиқаришдан зерикди. Энди улар яхши мураббийларни етиштириб бермоқда

Ҳозир Германия бундеслигасида 40 ёшдан ошмаган олти нафар мураббий ишламоқда.

Улардан икки нафари Доменико Тедеско ва Юлиан Нагельсманн маҳаллий мураббийлар мактаби тарбиячланувчилари бўлиб, 2017 йил немис футболида ўзига хос бурилиш ясай олишди. Эндиликда Германия зўр футболчиларни чиқаришдан зерикди. Улар эътиборни ёш ва келажаги порлоқ мураббийларни тарбиялашга қарата бошлашди. Умуман олганда, Германияда барча соҳаларда ёшларга бўлган эътибор кучли. 

Бундан бир неча йил олдин Шимолий Рейн-Вестфалияда ёш мусиқачиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Ҳар бир болага биттадан мусиқий асбоб" дастури йўлга қўйилганди. Натижада Рурск вилоятида истиқомат қилувчи 200 мингдан зиёд мактаб ўқувчиларига бепул мусиқа асбоблари тарқатилган. Албатта, буларнинг ҳаммаси болалар мусиқадан яхши билим олсин деган мақсадда амалга оширилади. 

Яна футболга қайтамиз. Айни дамда Бундеслиганинг бешта клубида хорижлик мураббий фаолият олиб боряпти. Улардан икки нафари - хорватиялик Нико Ковач ("Айнтрахт") билан венгриялик Поль Дардаи ("Герта") болалигиданоқ Германияда катта бўлишган ва яхши мутахассис бўлиб етишишди. Австриялик Петер Штегер ("Боруссия Д") ва унинг ҳамюрти Ральф Хазенхюттлни ("Лейпциг") немислар хорижлик дейишмайди ҳисоб. Бундан келиб чиқяптики, биргина швейцариялик Мартин Шмидтни ("Вольфсбург") "тоза" хорижлик дея
оламиз. 

Хеннес Вайсвайлер академияси Германияда мураббийлар етиштириб берадиган энг яхши мактаб (марказ) ҳисобланади. Бу марказ 1947 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда ва Бундеслигадан 10 ёш каттадир. Мактаб ичида бир нечта футбол майдони, очиқ бассейн, тўрт юлдузли меҳмонхонага мос хоналар ва катта ошхона мавжуд бўлиб, охирги 40 йил ичида етишиб чиққан маҳаллий мураббийларнинг кўпчилиги айнан шу ерда таҳсил олишган.

 

Масалан, кўпчиликка яхши таниш бўлган Отто Рехагель 1969 йилнинг октябрь ойидан 1970 йилнинг мартигача ушбу марказда ўқиган, ўшанда марказ раҳбари Хеннес Вайсвайлер бўлиб, у немис футболи тарихидаги энг яхши мураббийлар сирасига киради. Бугунги кунда "Бавария"ни бошқараётган Юпп Хайнкес 33 ёшида шу ерда мураббийлик дипломига эга чиққан. Клаус Топмеллер 1984 йил, Феликс Магат эса 1989 йилда марказга қатнай бошлаган. 

2000-йилларнинг бошида энди навбат бошқаларга кела бошлади. Ёш авлод етишиб чиқди. Дастлаб Юрген Клинсманн Маттиас Заммер, Пьер Литтбарски ҳамда Германия терма жамоасининг ҳозирги бош мураббийи Йоахим Лев билан биргаликда мактабга қатнай бошлади. 2005 йил Юрген Клопп, орадан бир йил ўтиб эса Томас Тухель мазкур марказни битирганлик ҳақида махсус дипломга эга бўлишди. 

Академияда 10 ойлик ўқиш тўлови 10 минг еврони ташкил этади. Бунга йўлкира харажатлари ҳамда еб-ичиш кирмайди. Ўқув марказ Шимолий Рейн-Вестфалиядаги Хеннеф шаҳрида жойлашган. У ерга хоҳлаган одам бориб ўқиши мумкинми? Йўқ, албатта. Маъмурият авваламбор "А" лицензияси бор мураббийларни ўқишга қабул қилади. "А" лицензиясини қўлга киритиш учун мураббийлар камида бир йил Минтақавий лига (4-дивизион) ёки Оберлигада ишлашлари керак. 

Марказга абитуриентларни қабул қилишдан олдин марказ раҳбари Франк Вормут, ўзининг икки ёрдамчиси ҳамда икки нафар психолог ёрдамида номзодларни тўлиқ назоратдан ўтказади. Текширув уч хил услубда олиб борилади. Биринчиси, ёзма иш - бунда асосан мантиқий саволлардан иборат тест берилади. Иккинчиси, 20 дақиқалик суҳбат - бунда ёш мутахассислар мураббий бўлишдан мақсадлари нима экани ҳақида сўзлаб беришади. Учинчиси эса икки соатлик амалий имтиҳон бўлиб, бунда футболдаги тактик хатолар ва уларни тўғрилаш устида масалалар берилади. 

Айтайлик, академияга 80 киши ҳужжат топширди, лекин якунда улардан 20-25 нафари ўқишга қабул қилинади. Ўқишга кира олмаганлар эса кейинги сафар бошқатдан тайёрланиб келишга мажбур бўлишади. Марказнинг яна бир жиҳати шундаки, бу ерда ҳаммага тенг қаралади. Ўқишга келган мураббий машҳурми ёки номи чиқмаганми, академиядагилар учун ҳамма бир хил. Ҳатто ўз клуби ё жамоаси билан чемпионликка эришганлар ҳам ҳеч ким танимайдиган мураббийлар билан бирга ўтириб қолишлари мумкин. 

Шунингдек, лекция жараёнларига ҳамма кириши шарт. "Про" лицензиясини олмоқчи бўлган мураббий барча маърузаларни диққат билан эшитиб боради ва якунда имтиҳон топширади. Академия раҳбари Франк Вормут учун машҳур фамилиялар ҳеч нарсани англатмайди. Мактабда таҳсил оладиган шахслар орасида ҳатто Бундеслигада 400та ўйин ўтказган собиқ футболчилар учраса-да, у ҳамма билан оддий муносабатда бўлади. 

Ўзининг айтишича, баъзилар ҳатто таниш-билиш қилмоқчи бўлган экан. Бироқ Вормут дарҳол рад жавобини берган. "Менга 24 нафар дўст керак эмас, телефон дафтарчам янги номлар билан тўлишини хоҳламайман, - дейди Вормут. - Мен фақат бир нарсани хоҳлайман, яъни йил охирига келиб биздан ўқимишли одамлар чиқсин, улар кейинчалик қўлга киритган дипломидан унумли фойдалансин. Кучли мураббийлар етишиб чиқсин дейман". 

15 йил катта футболда бўлиш ҳам баъзан ҳеч қандай устунлик бермай қўйиши мумкин. Германия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Кристиан Вёрнс бу ҳақда шундай деганди: "Мен энди-энди курсларга қатнай бошлаганимда ҳаммаси мен учун осон кечади, чунки шунча йил тўп тепдим, футболда ҳамма нарсани биламан деб ўйлагандим. Аммо футбол назарияси ҳақида минг саҳифалик китоб ўқиб шунга амин бўлдимки, ўшанда жуда адашган эканман". 

Имтиҳондан муваффақиятли ўтиб академияга қабул қилинган мураббийлар биринчи навбатда қилишади? Улар тақвим бўйича энг яқин ёзги турнирга бориб, ўша ерда малака оширишади. Бу U-20 Европа чемпионати ёки катталар ўртасидаги қитъа биринчилиги бўлиши мумкин. Бўлажак мураббийлар у ерда профессионал скаутларнинг иш олиб бориш услубини ўрганишади, улар гуруҳ-гуруҳ бўлиниб ўйинларга боришади ва ҳар бир баҳсни ёзма таҳлил қилишади.

 Ўқув курсининг назарий асослари тактика, таълим, психология ва физиотерапиядан иборат. Академиядаги энг машҳур дарслардан бири "Иссиқ стул" деб номланади. Бу шундай кўринишда бўлади: уч нафар мураббийга ёшлар бундеслигасидаги ҳақиқий жамоа берилади. Мураббийлар навбати билан жамоани бошқара бошлайди, яъни машғулотлар ўтказишади. Қандай машғулот ўтказиш ҳар бир мураббийнинг ўзига ҳавола ва қанча вақт давом этишини ҳам ўзи ҳал қилади. Мақсад - жамоани бўлажак беллашувга тайёрлаш. Бошқалар эса жамоа билан ишлаётган мураббийнинг ишини кузатиб, таҳлил қилиб боришади. 

Эртаси кун машғулот ўтказган мураббий стулга ўтириб, қолган мураббийларнинг таҳлилларини эшитади ва ўзига қўйилган баҳони ҳамда камчиликларини билиб олади. Шундай ҳолатлар бўлганки, кескин танқидий фикрларни эшитиб, баъзи мураббийлар чуқур тушкунлик ҳолатига тушиб қолган. Ҳар қандай вазиятда ҳам мураббий ўз фаолияти давомида юзлаб шундай суҳбатларга дуч келади ва академия бу борада уларни олдиндан тайёрлаб боради. 

"Биз учун студентларга берилаётган таълим реал ҳаётдан узилиб қолмаслиги муҳим аҳамият касб этади, - дейди марказ ўқитувчиларидан бири Брендан Бирх. - Биз бош мураббий доим ўз ёрдамчиси билан бир хил фикрда бўлишини хоҳлаймиз. Бошқача айтганда, бизнинг марказда таҳсил олаётганлар ҳатто видео таҳлилчи, фитнес-мураббий ёки жамоа шифокори гапирганда ҳам ҳаммани бирдек тушуниши лозим". 

Таълимнинг финал қисмида ҳар бир мураббий Бундеслига клубларидан бирида саккиз ҳафталик амалиёт ўтайди. Шу қаторда улар бошқа клубларда амалиёт ўтаётган ҳамкасбларининг ишини назорат қилиб боришади. Иккинчи томондан, айтайлик иккинчи лига мураббийи учун Вайсвайлер дипломига эга чиқиш жуда катта воқелик ҳисобланади. 2011 йил шундай мураббий Рогер Шмидт дипломни қўлга киритгач, унга шундай таклифлар бўлдики, бундан оғзи ланг очилиб қолади. Кейинчалик мураббийнинг ўзи "Падерборн"ни танлади ва иккинчи лигада бу жамоа билан бешинчи ўринни банд этди. Бу ўша пайт клуб тарихидаги энг яхши натижа бўлганди. 

"Про" лицензияси бўлмаган мураббий Германияда ҳатто учинчи дивизион клубида ҳам ишлай олмайди. Масалан, Англияда "А" лицензияли мураббий яқин-яқингача Чемпионшипда ишлай оларди. Германияда эса Talentforderung дастурига кўра "Про" лицензиясига эга камида икки нафар мураббий мудом ёшларни кузатиб боради. Марио Гетце, Андре Шюррле, Марко Ройс, Юлиан Дракслер, Тимо Вернер, Жошуа Киммих каби футболчилар айнан мана шу дастурнинг фаолияти орқали катта футболга кириб келишган дея оламиз. 

Айни пайтда УЕФА Германиянинг Хеннес Вайсвайлер академиясидан ташқари бутун Европа бўйлаб 45та мана шундай ўқув-марказлари билан алоқа ўрнатган. Лекин бу марказлар орасида Германия академиясининг ўрни алоҳида ва буни УЕФА ҳам тан олган. Европа стандарти бўйича "Про" лицензиясини қўлга киритиш учун 240 соатдан кам бўлмаган вақтни ўқишга бағишлайсиз. Англияда масалан "Про"ни қўлга киритиш учун 256 соат ўқисангиз кифоя. Лекин Германияда бу лицензияга эга бўлиш учун 815 соат ўқишингиз керак бўлади.

"Шальке" бош мураббийи Доменико Тедеско 32 ёшда. У профессионал мураббий бўлгунига қадар Daimler заводида муҳандис бўлиб ишлаган. Аммо кейинчалик мураббий бўлишга қарор қилади ва курсларга қатнай бошлайди. Бемалол айтиш мумкин, унинг қўл остида "Шальке" ажойиб ўйин кўрсатмоқда ва турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Биласизми, бу жамоага келгунга қадар Тедеско иккинчи лигадаги "Эрцгебирге Ауэ" клубида ишлаган ва жамоани атиги 11та ўйинда майдонга олиб тушган. 

Тедеско 2015 йил германиялик яна бир ёш мураббийлардан бири Юлиан Нагельсманн билан бирга мураббийлик курсларида таҳсил олиш учун Вайсвайлер академиясига йўл олади. "Уларнинг иккаласи ҳам иқтидорли эди, - дея хотирлайди уларнинг курсдоши Патрик Вейзер. - Доменико ҳар доим аудиториянинг энг тинч ўқувчиларидан бири бўлган. У баҳс-мунозаларга кам қатнашар, охирги партада ўтириб нималарнидир блокнотига ёзиб ўтирарди. Юлиан эса унинг акси эди. У курсларга мотоциклда қатнар, доим одамлар эътиборида бўлишни ёқтирарди. Қолаверса, ўқитувчилари билан кўп баҳслашарди. Ўшанда у тез-тез уч ҳимоячи билан ўйнаш кераклигини уқтирарди. "Хоффенхайм" иштирокидаги ўйинларни кузатар экансиз, жамоанинг учта ҳимоячи билан ўйнаётганини кўрасиз". 

36 ёшли Ханнес Вольф охирги тўрт йилдан бери мунтазам қайсидир турнирда ғалаба қозониб келди. У "Дортмунд"нинг U-17 ва U-19 жамоалари билан ёшлар ўртасидаги биринчиликларда зафар қучди, шунингдек ўтган йил иккинчи лигадаги "Штутгарт"ни энг кучли жамоалардан бирига айлантирди. Натижада клуб раҳбарияти мураббий билан қўшимча яна икки йиллик шартномага имзо чекди. 2009 йилда Юрген Клопп Ханнеснинг ишидан қаттиқ таъсирланиб, уни "Дортмунд"га таклиф этади ва ёшлар жамоасини ишониб топширади. 

Ханнес Вольф 25 ёшга тўлганида Дортмунд туманидаги "Аплберк" клубида иш бошлайди ва ўзининг ажойиб машғулотлари билан ҳаммани ҳайрон қолдиради. "Эсимда, биз Голландияда йиғин ўтказгандик, - дея эслайди "Аплберк" хўжайини Хайнер Бруне. - Биз уч кун фақат пляжда машқ қилдик. Футбол ҳақида шу уч кун умуман гап бормади. Вольф қумга тош кўмиб қўйди, футболчилар эса уни қидириб топишлари керак бўлди. Шунда мен бу машғулот эмас, болалар боғчаси дедим. Аммо жамоа мана шу машғулот туфайли ҳам яхши формага кириб олди. Гарчи пляжда шуғулланган бўлсак-да, бизни кузатиш учун жуда кўп мухлислар келганди". 

Ханнес Вольф 2012 йил академияни энг яхши баҳолар билан тугатган. Бундеслиганинг яна бир клуби "Майнц" ҳақида гаплашадиган бўлсак, жамоа ўн йилдирки четдан деярли мураббий қидирмаяпти. Ҳатто бир кун клуб спорт директори Кристиан Хайдль U-19 жамоаси билан ишлаб келаётган Томас Тухелни мақтаб раҳбариятга уни кўтариш эканлигини айтади. Шундан бери "Майнц" фақат ўзининг академиясида ишлаган мураббийларни асосий жамоага бош мураббий этиб тайинлай бошлади. Клопп, Тухель, ва Шмидтдан сўнгра Сандро Шварц бош жамоани бошқараётган тўртинчи "Майнц"нинг ўз мураббийиси ҳисобланади. У ҳали 40 ёшга ҳам тўлгани йўқ. 

Бундан ташқари "Вердер"да ишлаётган 35 ёшли Флориан Кофельдт ҳам анча самарали меҳнат олиб бормоқда. У билан шартнома 31 декабрга қадар эди, бироқ унинг ишидан қониққан раҳбарият мураббий мавсум охиригача жамоада қолишини маълум қилди. Хуллас, Германия Бундеслигасида бундан буён нафақат яхши футболчилар, балки ёш мураббийлар ҳам ўзини кўрсатиб, немис футболини янги босқичга олиб чиқишса ажаб эмас. 

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

+7   
18 янв 14:56:34
Dilshod Atxamov
Узбекистон емон футболчи етиштиришдан зерикди, енди емон мураббийлар етиштирмокда... Бабаян.
+7   
18 янв 12:03:22
DELE
Ofarin. Ajoyib maqola bölibdi. Germaniya haqoqatda har tomonlama kuchli. Va yana Real va Barcachilarri qayraydigan maqolamas ekan)))
+2   
18 янв 14:22:04
ARSENAL FC
бизда на футболчи бор ва на мураббий
+2   
18 янв 12:35:07
Хасан
Мен доимо Германияга тан беришдан чарчамайман. Энг сара билимларни тўплаб саноатнинг асосини яратган ўшалар ҳисобланади. Энди футбол мураббийлари етказишда ҳам илғорликни қўлга олишган. Биз янги тизимда футболга ўтамиз деб. Равшан Ҳайдаров кабиларни ҳали катта оғурдан боши чиқармай халак бўлаётганимизда, яна бир фожеа ўзбекнинг бошига етиб турибди. Қозоқ бошқарган автобус поезд билан тўқнашиб қурбон бўлганлар учун аччиқ кўз ёшимиз энди тўхтаб, ғуссалар унитала бошлаганда Чимкен-Самара йўналишида кетаётган автобусда 50 дан зиёд ҳамюртимиз халок бўлишди. Нега бундай “Гастербайтер сафарлари”га ҳануз чек қўйилмаяпти. Миллат вакиллари қачонгача тўраларнинг ташаббус кўрсата олмаслиги, нўноқлиги учун хавфли сафарга чиқиб ой бориб омон қайтмаслик қисматига дучор бўлади? Ҳеч қачон бундай уввос тортиб йиғламаган эдим. Қачон биз ғафлат ўйқусидан ўйғонамиз. Футболимизда Музни эритгунча қанча ҳор бўлдик, иш ўринлари яратишда яна бизга қанча қурбонлар керак? Нажот борми?
+1   
18 янв 12:03:07
Arje Mix
Bızga ber usha ortıgchalı qıbturgan busa uyınchımı yo bowqasımı bzga kere
   
18 янв 14:25:43
Kovalskiy
Аслини олганда биз хам шундай мактаб ташкил килсак булади,немислар хам бизни сингари одам.лекин битта НУси борда.биз узбекларда ярамас одат бор яни порахурлик,таниш-билишчилик,бизда бундай марказни битириб чикканлар машхур мураббийлар КЛОП,ТУХЕЛ,булиш урнига нари борса ХАЙДАРОВ даражасида булишади.чунки улар бундай марказларга ё полончини телефон кунгироги ёки пора бериб киришадида.
   
18 янв 14:17:26
Farruxbayern
Germaniyada tizim yaxshi ishledi man ularga qoil qolaman xali jchdayam golib bolib rekord qoyishmasa boldi
   
18 янв 14:10:26
Olmaliq Fanati
Тизим тўғри йўлга қўйилган Германияда!!! Таниш-билишчилик, коррупция, ёш кичрайтириш, буйруқбозлик, босим ўтказиш орқали юзага келадиган брак маҳсулотлар уларнинг рейтингини жаҳонда тушириб юборади, шунинг учун ҳам улар сифатга эътибор беришади. Ҳожибой Тожибоев айтганидай(Тушунган тушунади): "ШУ КУРСНИ ТЎҒРИ АНГЛАБ ЕТМАГУНИНГЧА 815 СОАТ ҚАЙТАРИБ ЎҚИЙВЕРАСАН" !!!
   
18 янв 13:37:24
TANQID.UZ
Akmal Xaliqulov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Арманистоннинг Armenian report нашри Самбел Бабаянни терма жамоабош мураббийлигидан бўшатгани учун Ўзбекистонни миллатчиликда айблади."Кундай равшанки, ўзбек ҳукумати Бабаянни миллий келиб чиқиши туфайли ёқтирмай қолди, унга қарши қўйилаётган айблар эса ҳар қандай нормал одамни ҳайратга солади. Гап шундаки, Самвел Вячеславович раҳбарлиги остида ўзбек терма жамоаси 22та ўйинни ўйнади, 16тасида ғолиб бўлди, 5та ўйинда бўшкелиб, фақат биттасида дурранг натижага эришди. Ғалабалар фоизи бўйича Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоалари тарихи барча мураббийлар ичида иккинчи ўринда туради", - деб ёзади мақола муаллифи Тевос Аршакян.Мақолада айтилишича, шунча хизматларига қарамай, Ўзбекистон ҳукумати Бабаянни жамоага ўйинчиларни фақат таниш-билишчилик асосида олиш ва масъулиятсизликда айблаган."Шубҳасиз, бунда ўзбекларнинг калтафаҳм миллатчилиги юзага чиққан, улар Марказий Осиёда пайдо бўлган онлариданоқ арманларга нисбатан, юмшоқ қилиб айтганда, ёв қарашган. Ўзбекларга арманлар улардан ақллироқ, маданиятлироқ ва бадавлатроқ экани ёқмайди. Ҳа-ҳа, шарафли ва жуда қобилиятли араб халқи, Туркистондаги бошқа халқларга нисбатан кам аҳолисига қарамай, юз йиллар оша иқтисодий ва маданий соҳаларда етакчи ролни ўйнаб келган. Советлар даврида марказий ҳокимият ўзбекларнинг миллатчилигини сўндиришни биларди, аммо СССР қулаши биланоқ Ўзбекистондаги арманлар, қарийб тубаҳоли бўлса-да, ўзбекларнинг нодўстона муносабатини сездилар", - дея давом эттиради муаллиф.Унинг ёзишича, Президент Шавкат Мирзиёев Бабаянни ишдан четлатиш билан миллатчиликка қўл урмоқда ва яна бир бор арманлар Ўзбекистонда"иккинчи навли" одамлар эканини эслатиб қўймоқда.Бироқ, эҳтиросларга тўла мақола арманларнинг ўзбек аҳоли томониданқандай сиқувга олинганига мисол келтирмайди.Муаллиф мақоласини Ўзбекистонда яшаётган арманлар тақдиридан қаттиқ хавотирда эканини изҳор қилиш ва уларни ватанга қайтариш чақириғи билан якунлайди. Аммо, айни дамда, Арманистон ҳукуматининг бунга пули йўқлигидан таассуф билдиради.
Aniq malumotmi shu siz o‘qidingizmi. Jiddiy maqola bo‘libdi lekin
   
18 янв 13:10:34
asdasd
коил
   
18 янв 12:21:14
uffga.ishonamiz
Xaqiqatda ajoyib.. maza qilib oqish mumkin. Gap bolishi mumkinmas
   
18 янв 12:14:33
Yodgorov85
Ажойиб макола гап йук МТЖ мизга хам Германиялик мураббий олиб келинса бундан факат узбек футболи ютади.
   
18 янв 12:10:59
Niyoz
EY OKA BO'LARKANU ZO'R GAP YO' ZO'R CHIQIBTI MAQOLA
   
18 янв 12:03:46
Arje Mix
Babanı odam qıberaslamıberamız slaga
-4   
18 янв 15:39:40
cabanella
Бунча шу маколани езганни тарифлаяпсизлар тушунмадим, бир хафта олдин шу макола русларнинг sports.ru сайтида чоп этилган. Бизникилар факат таржима киб езишган, бундан ортигини уддалашга на махорат ва на акл етишмайди.))))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозонди Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозонди
Ўзбекистон ҳамда Қатар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви...  278
Бугун нима бўлади? Бугун нима бўлади?
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши навбатдаги...  72
Ўзбекистон - Қатар. Асосий таркиблар эълон қилинди Ўзбекистон - Қатар. Асосий таркиблар эълон қилинди
Бугун, 16 октябрь куни Тошкент вақти билан 19:00да Ўзбекистон ҳамда...  62
Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ) Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ)
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Қатарга қарши ўйиндан олдинги...  52
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг