UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. ПСЖ, “Манчестер Сити”, “Тоттенхэм”да йирик ғалаба, “Бавария” эса сафарда “Олимпиакос”ни енгди  9 01:50ЕЧЛ. “Реал” ниҳоят зафар қучди, “Ювентус” эса Дибаланинг дубли эвазига уч очкони қўлга киритди   37 01:15Левандовски Нистелройдан ўзиб кетди  2 01:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:50XXI асрнинг энг яхши футболчилари рейтинги тузиб чиқилди  19 00:25Серхио Рамос ЕЧЛ рекордини ўрнатди  8 23:45ЕЧЛ. Моратанинг голи “Атлетико”га ғалабага келтирди, параллель ўйинда эса жанговар дуранг қайд этилди  3 23:10ОЧЛ. 1/2 финал. Хави шогирдлари жавоб ўйинида ғалаба қозонди, лекин финалга чиқа олмади  19 23:05ЕЧЛ. “Галатасарой” – “Реал”, “Ювентус” – “Локомотив” ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум  25 22:35Баҳодир Аҳмедов: "Мақсадимиз – Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш"  5 22:30Бироз кечиккан табрик! Бугун воҳалик Маэстро 48 ёшга тўлди!  19 22:25Футзал. Ўзбекистон – Афғонистон термалари эртага қайси рангли либосларда ўйнаши маълум бўлди  0 21:45Серхио Рамос: "Бошимизда фақат ғалаба қозониш фикри мавжуд"  8 21:20Зидан "Галатасарой"га қарши ўйиндан олдин қандай фикрда?  19 20:55ЕЧЛ. "Атлетико" — "Байер" ва "Шахтёр" — "Динамо З" учрашувларининг асосий таркиблари маълум  1

Германия - Аргентина баҳсида жанговар дуранг қайд этилди. Меҳмонлар ирода кўрсатишди Янгиликлар

Германия - Аргентина баҳсида жанговар дуранг қайд этилди. Меҳмонлар ирода кўрсатишди

Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинининг воқеа ва тафсилотларини мазкур саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

Германия

Серж Гнабри - 15', Кай Хэверц - 22'

Товарищеские матчи . 1-тур

09/10/2019, 23:45

2
:
2
Тугади

Аргентина

Лукас Аларио - 66', Лукас Окампос - 85'

Стадион: Signal Iduna Park, 45197 томошабин

Бош ҳакам: Clement Turpin

45'
90'
11'  Йосуа Киммих
15'  Серж Гнабри
22'  Кай Хэверц
22'  Серж Гнабри
66'  Юлиан Брандт (Надием Амири)
71'  Серж Гнабри (Суат Сердар)
83'  Кай Хэверц (Себастьян Руди)
26'  Николас Отаменди
30'  Родриго Де Пауль
46'  Маркос Рохо (Marcos Acuna)
46'  Анхель Корреа (Лукас Окампос)
62'  Пауло Дибала (Лукас Аларио)
66'  Лукас Аларио
66'  Marcos Acuna
76'  Роберто Перейра (Renzo Saravia)
84'  Лукас Окампос
85'  Лукас Окампос
85'  Лукас Аларио
90'  Родриго Де Пауль (Guido Rodriguez)

Германия – Аргентина 2:2 (2:0, 0:2)

9 октябрь, 23:45, «Сигнал Идуна Парк»

Голлар: Гнабри 16' — 1:0, Хавертц 22' — 2:0, Аларио 66' — 2:1, Окампос 85' — 2:2.

Германия — Марк Андре тер-Штеген, Робин Кох, Жошуа Киммих, Кай Хаверц (83, Себастьян Руди), Юлиан Брандт, Лукас Клостерманн, Никлас Зюле, Марсел Халстенберг, Люка Вальдшмидт, Серж Гнабри (71, Сердар), Эмре Жан.

Аргентина — Агустин Марчесин, Хуан Фойт, Николас Отаменди, Маркос Рохо (46, Маркос Акунья), Николас Тальяфико, Леандро Паредес, Роберто Перейра (76, Саравия), Родриго де Пауль (90+2, Родригес), Анхель Коррея (46, Лукас Окампос), Пауло Дибала (62, Лукас Аларио), Лаутаро Мартинес.

Огоҳлантиришлар: Киммих (11), Отаменди (26), Де Паул (30), Акунья (84).



 УЧРАШУВ ЖАНГОВАР БИЛАН ЯКУНЛАНДИ

90+2. Ўзгариш. Де Паул ўрнига Родригес тушди.

— Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

85. ГОЛ! Қарши ҳужумда Аргентина гол уриб кетмоқда. Окампос Аларионинг пасини жуда идеал зарбаси билан омадли якунлади. 

85. Стандарт вазиятни ҳимоячилар бартараф этишди. 

84. Акунья огоҳлантирилди. Германияда яна бир стандарт вазият. Дарвозагача 30 метрча маосфа бор. 

83. Ўзгариш. Хавертц ўрнига Руди тушди. 

82. Лаутарооо, Алариооо.... Уларнинг бирин-кетин дарвозага йўллаган зарбаларига германиялик ҳимоячилар ғов бўлишди. Ҳужумни муваффақиятли якунлайдиган Месси сингари футболчи топилмаяпти.

— Сўнгги 10 дақиқа бошланди. Учрашув охирида бизни шиддатли атмосфера кутиб турганга ўхшайди. Кузатамиз. 

79. Аргентина ҳужум қилишда давом этмоқда. Аларио яна катта саҳнада. Бу вазиятда шериклари уни қўллаб-қувватлашга кеч қолишди. Жарима майдончаси марказида дарвозага зарба берадиган ўйинчи топилмади. 

78. Лукас Алариоооо! Иккинчи голни ҳам уриши мумкин бўлган вазиятда унга бироз омад етишмади.

77. 3-рақамлар тўқнашувида Тальяфико рақибини қўполлик эвазига тўхтатиб қолди.

76. Аргентина сафида ҳаракат қилган Перрейра ўрнига Саравия туширилди. 

75. Киммихнинг жаримадан берган ўта кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон муштлари билан қайтариб юборди. 

74. Иккинчи таймда жамоалар чарчаб қолишди ва ўйин сурати ҳам тушиб кетди.

71. Ўзгариш. Гнабри ўрнини Сердар тўлдирди. Серж бугунги баҳсда 1 тадан гол ва ассист қайд этди.

70. Паредеснинг узоқдан йўллаган зарбасини тер Штеген қўлга киритди.

66. ГОЛ! 2:1. 4 дақиқа аввал майдонга тушган Лукас Аларио боши билан тер Штеген қўриқлаётган дарвозани нишонга олди ва мақсадига етди.

64. Лаутаро Мартинесни германиялик ҳимоячилар муносиб қўриқлашмоқда. Унга тўп тушиши биланоқ икки ҳимоячи кутиб олаяпти. Бу эса Лаутарога бир қанча қийинчиликлар туғдирмоқда. 

62. Аргентина сафида учинчи ўзгариш амалга оширилди. Дибала ўз ўрнини Алариога бўшатиб берди.

55. Эмре Жан жуда қулай вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Мартинеснинг маҳорати Аргентинани учинчи гол ўтказиб юборишдан сақлаб қолди.  

54. Иккинчи таймда аргентиналиклар ўзларидан қўшишгани кўриниб турибди. Германия ҳужум қилишга қийналмоқда. Юқори босим ва зич жойлашув бунинг асосий омиллари ҳисобланади.

— Маркос Рохо ўрнига Маркос Акунья, Анхел Коррея ўрнига Лукас Окампос туширилди ва иккинчи бўлимга старт берилди. 

— Биринчи бўлимга бир дақиқа ҳам қўшилгани йўқ. ТАНАФФУС

45. Катта саҳнага Гнабри чиқди. Бу сафаргиси омадсиз чиқди. Унинг ўнг ўткир бурчак тарафдан йўллаган зарбаси кўнглидагидек чиқмади.

40. Де Паулнинг рақиб жарима майдончаси ташқарисидан берган яна бир зарбасига аниқлик етишмади.

38. Германияда ёмғир авжига чиқди. Футболчилар тўп билан муомала қилишда қийналишмоқда. Дарвозабонларнинг ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Бундай пайтда узоқдан бериладиган зарбаларнинг аҳамияти жуда юқори бўлади. 

35. Анхел Корреянинг чап оёқда ҳаводан келаётган тўпни тўхтатмасдан берган зарбаси аааанча ноаниқ чиқди. 

33. Аргентинада хавфли вазиятттт! Де Паулнинг 30 метрлар масофадан берган кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Учрашувда меҳмонларнинг илк бор голга яқин келиши мана шундай юз берди.

31. ЗАРБАААА! Марсел Халстенбергнинг пушка ўқини узганидек зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Жарима забаси голга айланишига сантиметрлар ҳалақит қилиб қолди.

30. Навбатдаги сариқ карточка Родриго Де Паулга кўрсатилди. У Гнабрини қўли билан ушлаб тўхтатиб қолди.

27. Стандарт вазиятдан немислар ажойиб тарзда фойдаланиб кетишлиги мумкин эди. Бу ерда иккита омил уларни тўхтатиб қолди. Биринчиси офсайд, иккинчиси эса Брандтнинг тўпга бироз ета олмаганлиги.

26. Никлас Отаменди Юлиан Брандтга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.

22. ГОЛ! Кай Хавертц Серж Гнабрининг самарали пасидан сўнг ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Бу вазиятда меҳмонлар майдон марказида кутилмаганда тўпни йўқотишди ва қарши ҳужумда жазоланишди. 

21. Аргентинанинг бу сафарги ҳужуми охирига етмай қолди. Де Паулнинг узатмасини тер Штеген қийинчиликсиз эгаллаб олди.

16. ГОЛ! Серж Гнабри ҳисобни очди. Аргентиналикларнинг 4 нафар ўйинчиси орасида қолган Гнабри гол уришга  муваффақ бўлди.

14. Германиянинг биринчи зарбасига Брандт муаллифлик қилди. Маркисин тўпни ўнг оёғи билан қайтарди.

11. Огоҳлантириш. Германия термаси сардори Йосуа Киммих Паредесга қасддан фол ишлатди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

9. Ўйинда илк хавфли вазиятга ўхшаш ҳолатни меҳмонлар вужудга келтиришди. 7-рақамда ҳаракат қилаётган Перрейранинг жарима майдончасига ташлаб берган узатмасини немис вакиллари бартараф эта олишди.

5. Дастлабки 5 дақиқада немислар тўп билан жуда яхши муомала қилишди ва майдонда эркин ҳаракат қилишмоқда.

2. Германия терма жамоаси оқ, Аргентина вакиллари эса қора либосда ҳаракат қилишмоқда.

1. Учрашувга старт берилди!




Ҳайрли оқшом қадрли дўстлар! Германия ва Аргентина ўртасидаши ўртоқлик ўйини саноқли дақиқалардан кейин бошланади. Бугун Йоахим Лёв дарвозани "Барселона" посбони Марк-Андре тер Штегенга ишониб топширди. Ҳужумда ҳам янгилик бор.



Бир ҳафта олдин тер Штеген дарвозасини ишғол қилган Лаутаро Мартинес бугун ҳам шу ишни бажариш учун асосий таркибдан жой олди. Месси таркибда йўқ. Дибала, Лаутаро, Коррея триоси мазкур учрашувда нима "каромат" кўрсатаркин? Бу сизга ҳам қизиқ бўлса керак-а?


Рейтинг: +7   

Фикрлар

+6   
10 окт 05:45:09
Sergio Kun Agüero
Iltimos + bosingla ko'proq odam ko'rsin. O'zi bitta farzand 5 oyligida ajal otasidan ajratgan. 18 yildan beri yolg'iz onasi katta qilyapti Alloh nasib qigan ekan o'qishga kiribdi. "Qarshi Muhandislik Iqtisotdiyot Instituti Muhandis texnika fakultetiga to'lov shartnoma asosida o'qishga qabul qilishdi. Juda ham xursandman lekin 6.642.000 so'm shartnoma to'lash kerak ekan. 15-oktyabrgacha shu summani yarmini to'lashim kerak ekan. Shunga kimni qo'lidan yordam kelsa yordam bering mendan qaytmasa Xudodan qaytsin. Oldindan rahmat! Sakson olti 86 nol nol 00 o'n bir 11 yigirma to'qqiz 29 qirq bir 41 yigirma to'qqiz 29 sakson bir 81 ellik 50 ALLOH UCHUN SHU BOLAGA YAXSHILIK QILAYLIK
#51ming so'm bo'libdi pul o'tkazganla Alloh uchun tavakkal qilib yaxshilik qildingla hammani o'z panohida asrasin. Pul o'tkazish majburiy emas faqat imkoniyati borlar o'tkazsin iltimos
+4   
10 окт 07:54:49
Yoshlar o'ylab yoz...
Futbol tv uz N1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Итаради Арглар.
Сени ватанинг аргентинами...??? Ахмок,
+2   
10 окт 10:16:44
alibek.karim
Sergio Kun Agüero фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Iltimos + bosingla ko'proq odam ko'rsin. O'zi bitta farzand 5 oyligida ajal otasidan ajratgan. 18 yildan beri yolg'iz onasi katta qilyapti Alloh nasib qigan ekan o'qishga kiribdi. "Qarshi Muhandislik Iqtisotdiyot Instituti Muhandis texnika fakultetiga to'lov shartnoma asosida o'qishga qabul qilishdi. Juda ham xursandman lekin 6.642.000 so'm shartnoma to'lash kerak ekan. 15-oktyabrgacha shu summani yarmini to'lashim kerak ekan. Shunga kimni qo'lidan yordam kelsa yordam bering mendan qaytmasa Xudodan qaytsin. Oldindan rahmat! Sakson olti 86 nol nol 00 o'n bir 11 yigirma to'qqiz 29 qirq bir 41 yigirma to'qqiz 29 sakson bir 81 ellik 50 ALLOH UCHUN SHU BOLAGA YAXSHILIK QILAYLIK #51ming so'm bo'libdi pul o'tkazganla Alloh uchun tavakkal qilib yaxshilik qildingla hammani o'z panohida asrasin. Pul o'tkazish majburiy emas faqat imkoniyati borlar o'tkazsin iltimos
odamlar nonga zor bolasini tuzataman dib doriga zorlar bor uyi yoq kochada bolasini karobkada boqvotganla bor ushalaga yordam berili undan kora )))))))))))))))))
+2   
10 окт 07:31:37
Real va Chelsea
Bu õyinni katta pul tikkan muhlislar kõrganga õxshaydi. Lekin man uxlashni avzal kŏrdim.
+1   
10 окт 09:38:11
Shohjahon_Shohnazarov
Ahmoq adam 1xbetda o'rtoqlik uchrashuvlarida deyarli kuchi teng jamoalar o'ynayotganda kimidir yutishiga tikadi. Ikkalasi ham bir biriga gol uradi deganiga tikish kerek. Chunki teng kuchli jamoalar o'ynagan o'rtoqlik uchrashuvlarida 80-90% o'yinlarda bir biriga gol urishadi
+1   
10 окт 09:22:00
aral2019
Серж Гнабри янги футвол юлдузи етишиб шикмокда коил лекин
+1   
10 окт 01:51:11
M.M.B
футбол йолгон
+1   
10 окт 01:43:21
M.M.B
100% келишилган ойин одамларни алдашябди нахуй кераги бор
   
11 окт 14:24:31
Futbol tv uz N1
Yoshlar o'ylab yoz... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сени ватанинг аргентинами...??? Ахмок,
Meni vatanim qayer senga nima tentak
   
10 окт 23:28:59
Futbol tv uz N1
Yoshlar o'ylab yoz... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сени ватанинг аргентинами...??? Ахмок,
Vatanim qayer senga nima tentak
   
10 окт 08:08:13
SHEYX SR4
teshik shtegen o'z o'rniga
   
10 окт 06:11:11
Malikov Burxon
Oyinni keliwildi dvotganla oyinni kordilami ozi keliwilgan oyinlada bunaqa golla urilmidi
   
10 окт 00:56:10
Odamov Murod
Uzmetkombinat фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тожикистон бир эмас иккита футбол каналидан хам олиб бераябди мободо курсатмаса ручной поиск да 36 га куйиб теринглар
Alohida Tuner wartmi yoki televizorni ozidan bersa ham boladimi
   
10 окт 00:19:48
Uzmetkombinat
Тожикистон бир эмас иккита футбол каналидан хам олиб бераябди мободо курсатмаса ручной поиск да 36 га куйиб теринглар
   
10 окт 00:15:19
Jasurbek Rustamov
Dibalani markazga qoyish keregidi. Shunda jamoani oldinga tortadi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг