Геркус Белоуснинг Жалолиддинов ҳақидаги фикрига ҳазил тариқасида жавоб қайтарди

Eldor Akmurzayev
18 июл 2020, 21:10
Аввалроқ, “Локомотив” вице-президенти Юрий Белоус Жасур Жалолиддиновнинг иқтидорли футболчилигини айтиб, у келажакда Жоау Мариудан кучлироқ бўлишини тахмин қилганди.

Москваликлар собиқ бош директори Илья Геркус эса унга жавоб қайтарди.

“Ҳа, албатта. У Жоау Мариудан шунчалик кучлики, худди Ўзбекистон термаси Португалия термасидан кучли бўлгани каби”, деб айтган Геркус.

Маълумот учун, Жасурнинг агенти машҳур футбол функционери Юрий Белоус ҳисобланади ва футболчининг трансфери москвалиларга 900 минг еврога тушиши ҳақида маълумот бергандик.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru