UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11АПЛ дебютанти сафарда “Вест Хэм”ни тор-мор этди  0 01:50МТЖ бош мураббийи турнинг марказий учрашувини бевосита стадиондан кузатади  15 01:36Германия чемпионати. “Шальке-04” ўз уйида “Майнц”дан устун келди  0 01:19Касильяс захирага олинди...  5 01:01Спалетти Сарри ҳақида: “Агар у банкда ишлаб турганида, ҳозир вазир бўларди”  2 00:33Маурисио Почеттино: “Ливерпуль”га қарши “Реал”га қарши ўйнагандек ўйнамоқчимиз”  4 23:59Коутиньо, Неймар ва Габриэль Жезус Бразилия терма жамоасидан чақирув олди  1 23:50"Сўғдиёна" - "Металлург" учрашувида дарвозабон дахшатли хатога йўл қўйди ВИДЕО  32 23:35Рўзиқул Бердиев: “Жасур Ҳасанов қўшимча юкламалар олаяпти”  7 22:35Олег Тюлькин: “Насаф”дек жамоага қарши ўйнаш осон эмас”  11 22:15Спортчилар ижтимоий тармоқларда  8 21:57"Adidas" ЖЧ-2018 тўпи дизайнини ишлаб чиқди  6 21:33Рустам Мирсодиқов: "Шквирин "Металлург"ни жуда яхши билади"  5 21:30Игорь Шквирин: “Металлург” раҳбариятига раҳмат"  7 21:28ЕЧЛда 7та гол урган "Ливерпуль" устози "Тоттенхэм"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  6

Геннадий Кочнев: "Агамуродовнинг ишдан кетиш сабаби бор" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Агамуродовнинг ишдан кетиш сабаби бор"

Яқинда ОАВда "Бухоро"нинг собиқ бош мураббийи Тачмурод Агамуродовнинг интервьюси чиқди. Агамуродов жамоадан кетганлигининг сабаби асосан Геннадий Кочнев билан боғлиқлигини айтиб утган.
Шу фикр тўғрими ёки йўқми? Ушбу масалага ойдилик киритиш мақсадида Геннадий Кочнев билан боғланиб, ушбу вазиятга ойдинлик киритиб беришини сўрадик:

- Геннадий Геннадиевич, яқинда Тачмурод Агамуродовнинг интервьюси чиқди, ўқидингизми? Бу гаплар асослими? 
- Ҳа, ўқидим. Очиғини айтсам бу гапларни эшитиб ҳайрон қолдим. Нафақат мен, балки раҳбарият ҳам ҳайрат билан ушбу хабарни қабул килди.
Наҳотки, инсон шу даражада ўз айбини бўйнига ола билмаса? Наҳотки, "Бухоро" клубининг раҳбарлари Агамуродов кўрсатган сабаблар туфайли уни лавозимидан бўшатади?

Тўғри мен Шамакович билан бу мавзуда гаплашган ман. Мен ўзим бухоролик ман ва Бухоро футболи келажаги мени бефарқ қолдирмайди. Бухорода талантли футболчилар жуда кўп. Хусусан ўринбосарлар таркибида михланиб қолган келажаги порлоқ футболчиларимиз ҳам кўп. Мен унга ҳеч булмаганда уларга имконият беришини сўрадим холос.

Бухоро футболи мамлакатимизда ўз ўрнига ва мавқеига эга. Азалдан "Бухоро" клуби ўзбек футболига кўплаб талантларни етиштириб берарди ва доимий равишда маҳаллий футболчилар билан алоқада бўлиб келар эди. Лекин айнан шу йил ушбу алоқа узилди.

Шахзод Сулаймонов,Жамшид Ҳасанов, Азиз Муротов ҳозирги кунда айни кучга тўлган даврлари, уларга ишониш керак, имконият яратиш керак.

Мен аминманки, юқорида санаб ўтган ёш футболчилар айрим жамоалардан ижара асосида "Бухоро"да тўп сурганлардан ҳеч ҳам қолишмайди.

Йил давомида хатто мухлислар томонидан "Нега маҳаллий футболчиларнинг ҳаммаси йўқолиб боряпти" деган саволлар кўп бора янгради.

Бухорода ўтган "Гулистон"га қарши ўйиннинг сўнгги дқкиқаларида Жахон чемпионати иштирокчиси Азизбек Муротов майдонга тушурилди. У деярли тўп билан муомала қилмай ўйин якунланди. Ўйиндан сўнг Муротовнинг кўзи тўла ёш эди. Бу кўз ёшлар алам кўз ёшларидир.
Келажак ёшлар қўлида деймиз, лекин нега уларга ишонч ва имконият бермаймиз?

- Агамуродовнинг лавозимидан бўшатиш сабаблари булар бўлмаса, унда нима сабабдан раҳбарият унинг хизматларидан воз кечди?
- Яна қайтараман, ҳеч қанақа раҳбарият бу сабаблар туфайли мураббийни ишдан бўшатмайди. Бунинг сабаби умуман бошқа.

Чемпионатнинг сунгги турларида "Бухоро" жамоаси кетма-кет мағлубиятга учради. Бу ўйинларни раҳбарлар, ҳомийлар ва мухлислар ўз кўзлари билан кўришди, ҳаттоки, Навоида кўплаб бухоролик мухлислар бор эди ва ушбу мағлубиятни ва ўйинни ўз кўзлари билан кўришди.

Шунинг учун Тачмурод Агамуродовнинг "Бухоро" бош мураббийи лавозимидан четлашишининг сабаби деб, жамоанинг сўнгги ўйинларда қониқарсиз натижа қайд этиши ва энг асосийси ўйин сифати йўқолганлиги билан изоҳланади!" - дея ўз фикрини билдирди Геннадий Кочнев.


"Бухоро" ПФК матбуот котиби Азиз Салихов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Расман: БАА билан ўйинда Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлади Расман: БАА билан ўйинда Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлади
Ўзбекистон терма жамоасини БААларидаги ўртоқлик учрашувига Рўзиқул...  144
Нодирхўжа Юлдашев - Тошкент шаҳар футбол федерациясининг янги вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев - Тошкент шаҳар футбол федерациясининг янги вице-президенти
Ўзбекистонда болалар футболига бўлган эътиборни янада ошириш,...  123
Бизнинг футбол катта бўлиш ҳақида ўйламайди Бизнинг футбол катта бўлиш ҳақида ўйламайди
“Кто не рискует, тот не пьет шампанского”. Яхши айтилган гап.   89
Чемпионлар лигаси. Лондонда триллер, "Бавария" қайтди, "Барселона" ва МЮда ғалабалар Чемпионлар лигаси. Лондонда триллер, "Бавария" қайтди, "Барселона" ва МЮда ғалабалар
Бугун Европа чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган навбатдаги...  88
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: