Гаттузо: "Танаффусга қадар ўйинимиз ўхшамади"
25 окт 2020 22:59
Янгиликлар
Гаттузо: "Танаффусга қадар ўйинимиз ўхшамади"
"Наполи" бош мураббийи Женнаро Гаттузо А Серия 5-тури доирасидаги "Беневенто"га қарши ўйин ҳақида гапирди.
"Биринчи бўлимда жуда очиқ ўйнадик, рақибларга керагидан ортиқ бўш худудлар яратиб бердик, умуман олганда ўйинимиз ўхшамади. Иккинчи бўлимда эса комбинацияларимиз тезлашди ва "Беневенто" дарвозаси олдида хавфли вазиятлар ярата бошладик.
Пайшанба куни АЗ билан ўйиндаги мағлубият йигитларнинг кўзини очди.
Лосано майдонда бундан-да ишончлироқ ўйнаши керак. Уни майдонга туширяпмиз, футболчи эса курашиши шарт. Унинг чап ёки ўнг қанотда ўйнаётгани иккинчи масала. Ҳар 2-3 кунда майдонга тушаётганимизни инобатга олсак, бизга ҳар бир футболчи жуда муҳим", - деди Гаттузо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар