Гаттузо "Ньюкасл"ни бошқариши мумкин

Alisher
28 сен 2021, 08:38
"Наполи" собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо тез орада "Ньюкасл"ни бошқариши мумкин.

Англияликлар раҳбарияти ушбу лавозим учун асосий даъвогарлар орасида италиялик мутахассисни ҳам кўриб чиқмоқда.

Қайд этиш керакки, Гаттузо ёзда "Фиорентина" бош мураббийи сифатида таништирилган, аммо раҳбарият билан келишмовчилик сабаб битта ҳам ўйин ўтказмай жамоадан кетган эди.

"Ньюкасл" 6 турдан сўнг 3 очко жамғарган ҳолда Англия чемпионатида 17-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato