Гасперини: "Аталанта" "Рома"ни ютиши керак эди"

Aziz Tukhtamuradov
23 апр 2021
"Аталанта" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини А серия доирасида "Рома"га қарши дурангдан сўнг (1:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Иккинчи бўлимда нималар бўлганини тушунтириш қийин - баъзи вазиятлар бўлдики, уларни ҳамма голга айлантира оларди. Бизда ғалаба учун кўплаб имкониятларимиз бўлди. Якунда "Рома"га қаршииккита ўйинда тўрт очко олиб, учинчи ўринда кетяпмиз. 

Бу сафарги ўйин тақдирини олдинроқ ҳал қилиб, ютиб кетишимиз мумкин эдим. Бугун футболчиларимиз ўз даражаларидан паст ўйнашди", - деди Гасперини. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football Italia