

«Мен Роналду ва Месси даражасига ета оламан. Мен «Олтин тўп»ни ютишни назарда тутмаяпман, шахсий совринлар мен учун асосийси эмас. Асосийси Чемпионлар лигаси ва Испания чемпионатида ғолиб бўлиш, қолгани бўлаверади.
«Тоттенхэм»да ўйнаб юрганимда йил ўйинчиси совринини олганман. Ўша мавсум бошида соврин ҳақида умуман ўйламагандим.
Баъзилар шахсий совринлар учун ҳаракат қилишади, мен эса жамоавий совринларни ютишни кўпроқ истайман», – дейди Бэйл.



