Гана терма жамоаси Африка Кубоги финал босқичига чиқди

Aziz Tukhtamuradov
26 мар 2021, 07:51
Кеча Гана миллий терма жамоаси Йоханнесбург шаҳрида ЖАР миллий терма жамоаси билан Африка кубоги саралаши доирасида ўйин ўтказди.

Учрашувнинг 49-дақиқасида Муҳаммад Кудус Ганани ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан икки дақиқа ўтгач мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди - 1:1. Учрашув охиригача мана шу ҳисоб сақланиб қолди ва Гана сафардаги дуранг эвазига Африка кубоги финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

5-турдан сўнг Гана ва ЖАР ҳисобида 10тадан очко бўлди. Учинчи ўриндаги Судан ҳисобида 9 очко бор. Сўнгги турда Судан ва ЖАР ўзаро ўйин орқали иккинчи йўлланма эгасини аниқлашади. 


ЖАР - Гана 1:1
Голлар:
Тау 51 - Кудус 49



Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia