Гальтье ва унинг оиласи ўлим таҳдидлари сабаб қўриқчилар ҳимоясига ўтди. Мураббий 5000 дан ортиқ қўнғироқ ва хабарлар олган

Administrator
13 апр 2023, 00:30
Гальтье қора танлилар ва мусулмонлар ҳақидаги сўзлари учун ҳозирги ҳолатга тушган.

ПСЖ бош мураббийи Кристоф Гальтье ва унинг оиласи бўлаётган ўлим таҳдидлари сабаб қўриқчилар назоратига ўтди. Бунга мураббийнинг "Ницца" устозилиги пайтда айтган сўзлари сабаб бўлган. Гальтье "Ницца" спорт директорига жамоада мусулмонлар ва қора танлилар кўпайиб кетганидан шикоят қилгани хабар қилинганди.

RMC Sport нашрининг хабар қилишича, мураббий 5000 дан ортиқ кўнғироқ ва хабарлар олган. Уларнинг аксарияти очиқдан очиқ ўлим таҳдиди бўлган. Шу сабаб ҳам, ПСЖ мураббийнинг хавфсизлиги туфайли қўриқчилар назоратини жорий қилган. Мураббий ўз манзилига йўлланган баёнот учун судга арз қилиш ниятида.

ПСЖ клуби эса ўзининг шахсий текширувларини бошлаб юборган. 

"Жамоада қора танлилар ва мусулмонлар бу қадар кўп бўлмаслиги керак" – Кристоф Гальтье "Ницца"далиги вақтида шундай деган

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›