Гальтье Неймар ҳақида: "Мен уни ҳар доим дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири деб билганман"

Sherzod Nurmatov
12 сен 2022, 13:48
ПСЖ бош мураббийи Кристоф Гальтье ҳужумчи Неймарни мақтади.

"Мен уни ҳар доим сайёрамизнинг энг яхши футболчиларидан бири деб билганман. Мавжуд маълумотларга асосланиб, унинг натижаларда қанчалик ҳисса қўшаётганини янада аниқроқ кўриб бораман. Бу машғулотдан олдин, машғулот пайтида ва ундан кейин содир бўлади.

Неймар машғулотлар жараёнида ўзи ва жамоаси учун борини беради. У ҳақиқий профессионал ва ажойиб футболчи. Мен ҳар куни унинг янги қирраларини кашф қилишдан завқланаман", – деди Гальтье.

Бразилиялик футболчи жорий мавсум ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 9та  ўйинда 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›