
Футболчининг сўнгги клуби Австралиянинг "Перт-Глори" жамоаси бўлди. 37 ёшли француз 19 йиллик фаолияти давомида "Кан", "Марсель", "Челси" ва "Тоттенхэм" каби жамоаларда тўп тепган. Галлас Роман Абрамович жамоасида икки марта Англия чемпионатини, бир мартадан эса инглиз лига Кубоги ва Англия Суперкубогини ютган. Терма жамоа сафида 2003 йилда Конфедерациялар Кубоги соҳибига айланган.