"Галатасарой" Дик Адвокат билан музокараларни бошлади

Tolibjon Qosimov
25 сен 2013, 14:46
Голландиялик мураббий Дик Адвокат Истанбулнинг "Галатасарой" клубига бош мураббийи бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Голландия матбуоти.
Туркия клуби раҳбарияти 65 ёшли мураббий билан музокараларни бошлагани айтилмоқда. Олдинроқ Фотих Терим кетгач бўшаб қолган лавозимга Роберто Манчини даъвогар экани айтилганди.

Адвокатнинг сўнгги иш жойи Голландиянинг ПСВ клуби бўлганди. Эслатиб ўтамиз, "Галатасарой" сафида голландиялик Уэсли Снейдер ҳам тўп тепади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›