UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  0 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  2 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  4 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  48 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12

Виталий Левченко: "Ғалабага биз яқинроқ эдик. Адҳамзода бу каби вазиятлардан ҳар сафар фойдаланганда, ҳозир у "Реал"да бўларди" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Ғалабага биз яқинроқ эдик. Адҳамзода бу каби вазиятлардан ҳар сафар фойдаланганда, ҳозир у "Реал"да бўларди"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Бугун Фарғонада ҳақиқий футбол байрами бўлди. Ўйинчиларим уялтириб қўйишмади. Томошабоп, ёрқин ўйин бўлди. Байрам, дерби ўз номини оқлади, аммо гол бўлмади. 

- Қолдирилган ўйин сабаб кетма-кет икки марта пешқадамларга қарши ўйнашга тўғри келиб қолмоқда. Бунга қандай қарайсиз?

- Ўйлайманки, рақибга ҳам осон бўлмади. Кейинги ўйинда ҳам чемпионлик учун курашаётган жамоага қарши ўйнаймиз. Уларга ҳам осон бўлмайди. "Насаф" ҳам ғалаба учун майдонга тушади.

- Умар Адҳамзоданинг охирги дақиқалардаги вазияти ҳақида...

- Агар у бу каби вазиятлардан ҳар сафар гол урганда, ҳозир "Реал Мадрид" ёки бошқа жамоада ўйнаётган бўларди. Ҳа, реализация масаласи оқсамоқда. Бундай вазиятлардан фойдаланиш футболчига боғлиқ. Устида ишлаш керак бўлган ишлар бор. Кейинги турларда футболчиларимга омад тилайман.

- Биринчи давра деярли якунланди. Чемпионликка даъвогар жамоаларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ҳозир чемпионат қизиқарли тус олмоқда. Қайсидир жамоани маълум учрашувда уч очко олишини таҳмин қилиш қийин. Жамоалар даражаси деярли тенг. Айнан шуниси билан чемпионат қизиқарли бўлмоқда. Даража, қаршилик кучайиб бормоқда. Иккинчи давра қизиқарли бўлиши аниқ. Чемпионлик учун 4 ёки 5 жамоа курашиши мумкин. Олтин медал учун курашадиган жамоалар қанчалик кўп бўлса, даража ҳам ошади. Ҳамма ҳам чемпионликка эришмайди, аммо рақобат яхши бўлади. Ниманидир таҳмин қилиш жуда қийин.

- "Нефтчи" биринчи даврада барча кучли жамоалар билан уйда ўйнади. Иккинчи даврада клубга қийин бўлмайдими?

- Қийин бўлиши аниқ. Бугун ҳам кўрдингиз, қандай босим бўлганини. Менимча, ғалабага биз яқинроқ эдик, лекин маҳорат етишмади. Асосийси, чемпионатда интрига бор. Уйдами, сафардами тактика ва стратегияни тўғри танлаш керак.

-  "Навбаҳор" бу йил ОЧЛ саралашида иштирок этади. Жамоанинг ўйинидан келиб чиқиб, "Навбаҳор"нинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бу "Навбаҳор" қайси гуруҳга тушишига боғлиқ. Трансфер бозирига қарасангиз, Саудия Арабистони клублари ақл бовар қилмас трансферларни амалга оширишмоқда. "Навбаҳор"га  Саудия Арабистони клубларидан бири рақиблик қилса, анчагина қийин бўлади. Гуруҳга тенг рақиблар тўпланса, "Навбаҳор" натижа қилиши мумкин. Барча ўзбек жамоалари гуруҳдан чиқишларига умид қиламан.

- Бугун учрашувни 19 мингдан ортиқ томошабин бевосита стадиондан туриб томоша қилди. Фарғонага футбол байрамини қайтара олган мутахассис сифатида мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

- Мураббий сифатида ҳар бир ўйинда шунақа мухлисликни кўргим келади. Мухлисларимиз ҳар бир ўйинга шундай келадиган бўлишса, шахсан ўзим бахтли бўлар эдим. Чунки, бу қўшимча адреналин. Мураббий сифатида менга бу жуда ёқимли бўларди.

- Бугун Ларин ҳимояда бўлганда, у ўйинни кучайтириш мумкинмиди?

- Бизда рақобат бор. 22 футболчимиз бор. Уларнинг имконияти деярли тенг. Ҳамма ўйинчилар 90 дақиқадан ўйнашса, барибир баъзи пайтларда уларда тушиш бўлади. Бундан қочиб бўлмайди. Биз мураббий сифатида шуни назорат қиламиз. Catapult кўрсаткичларига кўра бугун биз Лариннинг ҳолатига 100% ишона олмасдик. Ўйинга Анвар тушди ва сифатли футбол кўрсатди. Бу рақобат деб аталади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика