Гайя "Валенсия" билан шартнома узайтиришдан воз кечди

Aslanov Jasurbek
31 мар 2015, 15:22
"Реал" яна "Валенсия" ярим ҳимоячиси Хосе Луис Гайяга қизиқиб қолди.

Гап шундаки, футболчи "кўршапалаклар"нинг шартномани узайтириш борасидаги такилифини қабул қилмади. "Валенсия" Гайяга битимни 2021 йилгача узайтиришни таклиф қилди, агар ярим ҳимоячи бунга рози бўлганида, унинг трансфер нархи 40 млн. евро бўлиши керак эди. Айни дамда унинг нархи 18 млн. евро. Маошга келадиган бўлсак, янги шартномага кўра у 1,5 млн. евро олиши керак эди. Унинг ҳозирги йиллик маоши 250 минг ерво.

Хабарларга кўра, у янги шартномани қабул қилмаганининг сабаби, Гайя ўз трансфер нархини 30 млн евродан оширмоқчи эмас.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›