
«Қолган жамоаларга қараганда биз кўпроқ ушбу мусобақада чемпион бўлишни истамоқдамиз.
Бу иккита бир-бирига ўхшаш жамоалар ўртасидаги бахс бўлади. Ўйинни сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Биринчи ўйинни яхши ўтказиб олишимиз зарур. Жавоб ўйини олдидан бу жудаям муҳим.
Жамоалар дастлабки ўйинни эртага Мадридда ўтказишади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.