UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  2 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  0 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  6 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  1 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  2 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  17 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1

Футзалчиларимиз Осиё чемпионатига қанчалик тайёрлар? Янгиликлар

Футзалчиларимиз Осиё чемпионатига қанчалик тайёрлар?

1-11 февраль кунлари Хитой Тайпеи мамлакатида футзал бўйича Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Ҳисоб бўйича 15-марта ўтказиладиган мусобақада терма жамоамиз "B" гуруҳида Япония, Тожикистон ва Жанубий Корея билан баҳс олиб боради. Дастлабки турда жамоамиз Жанубий Корея билан тўқнаш келади. Сўнгра қўшниларимиз Тожикистон билан ўйнаймиз. Гуруҳнинг сўнги турида Япония билан баҳс олиб борамиз.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқичини давом эттирмоқда.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоа 16 январдан Тошкент шаҳрида йиғинга киришганди. Футзалчилар “Чиғатой” спорт базасида жойлашиб, "Бунёдкор" академиясига қарашли залда кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказишмоқда. Ушбу йиғин 29 январга қадар давом этади.

Терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов йиғинга қуйидаги 18 нафар футзалчини жалб қилган:

Дарвозабонлар: 
Рустам Умаров, Акмал Хазратқулов, Мирислом Миралиев
Ўйинчилар: Артур Юнусов, Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов, Илҳом Ҳамроев, Даврон Чориев, Давронжон Абдураҳмонов, Ихтиёр Ропиев, Ҳусниддин Нишонов, Дилмурод Шавкатов, Машраб Одилов, Анасхон Раҳматов, Акбар Усмонов, Ботирбек Ризаев, Феруз Фаҳриддинов, Дилшод Раҳматов.

"Осиё чемпионатига тайёргарлик 3 ойдан буён давом этмоқда. Янги йил байрамидан кейин Тошкентда сўнгги йиғинни бошлагандик, ушбу йиғинимиз 29 январга қадар давом этади. Кейин Хитой Тайпеига учиб кетамиз. 1 февраль куни мусобақадаги илк учрашувни ўтказамиз.

Айни пайтда 18 нафар футзалчи йиғинда иштирок этмоқда. Хитой клубида ўйнаётган Дилшод Раҳматов ҳам йиғинимизга келиб қўшилди. Тўлиқ таркиб йиғилиб бўлди. Осиё чемпионатига 14 футзалчи олиб кетилади. Улардан икки нафари дарвозабон бўлиши керак. Ҳозирга келиб якуний рўйхатни аниқлаб бўлганмиз. Аммо уни эълон қилмай турганим сабаби йиғин охирига қадар жароҳатлар бўлиб қолиши мумкин. Бундан ҳеч ким суғурталанмаган. Шу боис 28 январь куни якуний таркибни эълон қиламан.

Нодир Элибоев футзални якунлаб мураббийлик фаолиятини бошлади. Футзал ўйнаб кейин мураббий бўлганларга нисбатан осон бўлади. У футзалдаги барча нозик жиҳатларини тушунади. У менга катта ёрдам бермоқда.


Рақибларни ўрганиш ҳам давом этмоқда. Японлар билан Тожикистондаги Осиё ўйинларида тўқнаш келгандик. Ўшанда пенальтилар сериясида ғалаба қозонган эдик. ОФК жамоаларга қулай бўлиши учун чемпионат пайтида исталган рақибнинг видеоларини беради. Яъни 1-турдан сўнг биз икки рақибимизнинг ўйинини томоша қилиб таҳлил қилишимиз мумкин.

Бу йилги Осиё чемпионатига вице-чемпион сифатида борамиз. Хабарингиз бор, 2016 йил Тошкентда ўтга Осиё чемпионатида финалда Эронга ютқазиб қўйгандик. Хитой Тайпеидаги қитъа чемпионатида дастлабки мақсад биринчи ўйинни ютиб олиш. Илк ўйинни ютиб олсак кайфиятимиз яхши бўлади. Кейин гуруҳдан чиқиш ҳақида ўйлаймиз. Қадамма-қадам боравериш керак. Минимум вазифа совринли ўринлардан бирини қўлга киритиш.

Шу ўринда Ўзбекистон футбол Федерациясига алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ҳеч қандай камчилик йўқ. Яшаш, овқатланиш, машғулот заллари... барчаси аъло даражада бўлмоқда. Биз ҳам шунга яраша мусобақада муносиб қатнашиб келишимиз керак.


Ўзбекистон чемпионати тўхтаб қолгани учун ҳам кўпроқ йиғин ўтказаяпмиз ва йигитларимизнинг ўйин амалиёти, жисмоний ҳолати тушиб кетмаслигини таъминлашга ҳаракат қилаяпмиз.

Тошкентдаги йиғинда назорат учрашувини ўтказамиз. Бу фақат ўзаро бўлади. Қайсидир клубга қарши ўйнашни истамайман. Буни олдинги бош мураббий Хосе Мария Мендез ҳам айтганди. Сабаби қайсидир клубга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказсангиз, терма жамоага кира олмаган йигитлар жон-жаҳди билан ўйнайди ва жароҳатлар кузатилиши мумкин. Шу сабабли ҳам маҳаллий клубларга қарши назорат учрашуви ўтказмаймиз. Худо хоҳласа, Хитой Тайпеига боргач агар келиша олсак мусобақадан олдин қайсидир терма жамоа билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб олишимиз мумкин. Бу уларга ҳам, бизга ҳам яхши", - дейди терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов.  


"Тошкентдаги йиғин яхши давом этмоқда. Ҳар куни икки маҳалдан машғулот олиб бораяпмиз. Олдимизда катта мусобақа турибди. Барча йигитлар буни яхши тушуниб туришибди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кучли ёшлар етишиб чиқишмоқда. Умуман олганда футзалга бўлган эътибор кучли бўлмоқда. Мана ўтган йил Осиё қитъасида тарихда илк бор U-20 Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ўша таркибдан 4-5 нафар ёшлар миллий терма жамоага жалб этилган. Уларни бемалол терма жамоанинг келажаги деб айта оламиз. Мураббийлар ёш футзалчиларни 3 нафар тажрибали ўйинчи билан бирга ўйнатишмоқда. Бу орқали ўша ёш футзалчи қисқа вақт ичида тажриба тўплайди.

Ўзбекистон чемпионати баҳслари тўхтатилгани учун барчамиз катта ўйинларни соғиниб қолганмз. Ўйинларга бўлган чанқоғимизни Хитой Тайпеида қондирамиз (кулади). Рақибларни ўрганиш давом этмоқда. Ҳозирги пайтда бор эътибор ўзимизнинг ўйинимизни кучайтиришга қаратилган. Рақибларни Хитой Тайпеига борганимиздан кейин батафсил ўрганиб чиқамиз. Бунга вақт бўлади", - дейди терма жамоа аъзоси Даврон Чориев.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика